Импорт қилинган товарларни реализация қилиш чоғида қўшимча ҳисобланган ҚҚС қандай ҳисобга олинади (МВ нуқтаи назари)
Товарларни импорт қилишда бюджетга ундан ҚҚС тўланган қиймат ва ушбу товарлар реализация қилинган қиймат ўртасидаги ижобий фарққа қўшимча ҚҚС ҳисоблаш масаласи ижтимоий тармоқлар ва Телеграм-каналларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Солиқ органларининг мазкур масала бўйича нуқтаи назарларини солиштирган ҳолда, биз бу ҳақда бу ерда ёзгандик. Импорт қилувчи ташкилотнинг бундай харажати фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида чегириладиган харажат ҳисобланадими? Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ушбу масала бўйича фикри билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди.
- Товарларни импорт қилишда божхона органи товарнинг божхона қийматини ҳисоблайди, у контракт (инвойс) бўйича товар қийматидан кўп бўлиши мумкин. Божхона қиймати божхона тўловлари: божлар, ҚҚС ва бошқалар ҳисоб-китоби учун қўлланилади. Импорт қилувчи корхонанинг ҳисобида товарлар етказиб бериш қийматидан келиб чиқиб ҳисобга олинади. Товарни реализация қилиш нархи бозор конъюнктурасига боғлиқ. Яъни реализация қилишдан олинган тушум товарнинг божхона қийматидан паст бўлиши ҳам мумкин.
Бу ҳолда харидордан олинган ва реализация қилиш чоғида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС божхонада тўланган ҚҚСдан паст бўлади. Товарларни импорт қилишда бюджетга ҳақиқатда бюджетга тўланган ҚҚС ва битим тарафлари томонидан қўлланилган ушбу товарларни реализация қилиш нархидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммаси ўртасида ижобий фарқ ҳосил бўлади. Ушбу фарқ иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромаддан чегириладиган харажатга киритиладими?
Аввал ҚҚСни тушуниб оламиз
Товарларни импорт қилишда ҚҚС бўйича солиқ базасига қуйидагилар киритилади :
- товарларнинг божхона қиймати;
- акциз солиғи, агар акциз солиғи тўланадиган товарлар олиб кирилса;
- божхона божи.
Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати Божхона кодексида назарда тутилган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларидан бири орқали аниқланади ва божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланилади .
Ҳақиқатда тўланган ҚҚС суммаси импорт қилинган товарлар бўйича ҳисобга олинади .
Шу билан бирга, олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас .
Фойда солиғи ҳисоб-китобида бу қандай ҳисобга олинади
Юридик шахслар-солиқ резидентларидан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш чоғида жами даромаддан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади, бундан чегириб ташланмайдиган харажатлар мустасно .
Солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистонда ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам ҳисобот даври давомида амалга оширилган, асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлари (СКнинг 333-336-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса зарарлар) харажатлар деб эътироф этилади.
Асосланган харажатлар деганда баҳоси пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар тушунилади.
Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади:
1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;
2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;
3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.
Товарларни импорт қилишда ҳақиқатда бюджетга тўланган ҚҚС ва битим тарафлари томонидан қўлланилган ушбу товарларни реализация қилиш нархидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммаси ўртасида ҳосил бўладиган ижобий фарқ корхона харажатларига киради (9430-счёт). Бунда ушбу фарқ чегириладиган харажат ҳисобланади, сабаби СКнинг 305-моддасида баён этилган, фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида харажатларни чегиришнинг асосий тамойилларига мувофиқ келади. Бу харажат:
- даромад олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун қилинган;
- ҳужжат билан тасдиқланган (БЮД, инвойс ва ҳ.к.);
- қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқади .
- ҚҚСни ҳисобга олиш май ойида акс эттирилади:
- ҚҚС ҳисоблаш июль ойида акс эттирилади:
- Импорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида қўшимча ҳисобланган ҚҚС чегириладими
- Хизматларни кўрсатиш чоғида ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади
- МТБ иштирокчиларига товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида ҚҚС
- Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасига фойда солиғи солинадими