Кўчар мол-мулк билан боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади?
ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадларида хизматларни реализация қилиш жойини аниқлашда талай низоли вазиятлар юзага келади. Хусусан – транспорт воситаси ёки бошқа кўчар мол-мулкни ижарага беришда. Бундай вазиятларда нимага эътибор беришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА сўзлаб берди:
Агар хизматлар кўчар мол-мулк билан боғлиқ бўлса
- Кўчар мол-мулк билан бевосита боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи улар ҳақиқатда кўрсатилган жой бўйича аниқланади . Бундай хизматлар Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган бўлса, Ўзбекистон бундай хизматлар реализация қилинган жой ҳисобланишини билдиради. Ва тегишинча, аксинча – корхона чет элда хизматлар кўрсатди, демак, Ўзбекистон уларни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди.
Бундай хизматлар жумласига, хусусан, кўчар мол-мулкни монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, ишлов бериш, қайта ишлаш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, сақлаш киради.
Агар хизматлар транспортни узоқ муддатли ижарага бериш билан боғлиқ бўлса
Транспорт воситаларини узоқ муддатли ижарага бериш билан боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи ижарага олувчининг фаолият кўрсатиш жойи (жойлашган жой) бўйича аниқланади . Бу Ўзбекистонда реализация қилинган бундай хизматлар, агар ижарага олувчи – Ўзбекистон корхонаси бўлса, Ўзбекистонда реализация қилинган деб эътироф этилишини билдиради. Бунда транспорт воситалари уларни ижарага бериш пайтида қаерда жойлашганлигининг аҳамияти йўқ.
Транспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси, агар 30 кундан ортиқ муддатга тузилган бўлса, узоқ муддатли ҳисобланади. Истисно - ҳаво ва денгиз кемалари, вертолётлар ва темир йўл транспортининг ҳаракатдаги таркиби. Бу ҳолларда 90 кундан ортиқ муддатга ижарага бериш узоқ муддатли ҳисобланади.
Агар хизматлар транспортни қисқа муддатли ижарага бериш билан боғлиқ бўлса
Транспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш билан боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи ушбу транспорт воситаларининг уларни ижарага бериш пайтида жойлашган жойи бўйича аниқланади . Бу, агар транспорт ижарага бериш пайтида республикада жойлашган бўлса, бундай хизматлар Ўзбекистонда реализация қилинган деб ҳисобланишини билдиради. Ва тегишинча, аксинча, агар транспорт воситаси уни бериш чоғида чет элда жойлашган бўлса, ижарага бериш бўйича хизматлар чет элда реализация қилинган деб ҳисобланади.
- Кўчмас мулк билан боғлиқ “хорижий” хизматлар бўйича ҚҚСни тўлаш
- ҚҚС тўлаш мақсадида реализация қилиш жойи қандай аниқланади: амалиётдан 20 та вазият
- Ҳайвонларни ижарага бериш бўйича хизматлар импорти учун ҚҚС тўланадими
- Ижарага олувчиларда коммунал хизматларни қоплаш учун ЭҲФ билан боғлиқ муаммолар
- Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги баҳо бухгалтернинг профессионаллигига боғлиқ