Май ойи учун солиқ ҳисоботини янги шакллар асосида топшириш керак бўлади

preview

Buxgalter.uz илтимосига биноан асосий ўзгаришлар ҳақида Давлат солиқ қўмитасида сўзлаб беришди:


Солиқ ҳисоботининг қуйидаги шаклларига ўзгартиришлар киритилди : 

1. ҚҚС, фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларидан айрим иловалар ва сатрлар чиқариб ташланди ва таҳририй ўзгартиришлар киритилди.

Масалан, ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклида 5-илова ўз кучини йўқотади, 4 ва 6-сон иловалар эса янги таҳрирда берилади.

ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш 90 фоизга автоматлаштирилади. Қўлда тўлдирилиши керак бўлган cатрлар сонининг камайиши билан бухгалтерларнинг иши сезиларли даражада соддалаштирилади, хато қилиш хавфи минималлаштирилади.

Сўнгги ойларда юз берган барча ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда хато қилмаслик учун:

  • Онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг чекларини бериш қоидаларига риоя қилинг;
  • “Бозор қийматидан паст реализация қилиш”, “божхона қийматидан паст реализация қилиш”, “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида)”, “хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудида)” оборотлари мавжуд бўлганда бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиринг.

ЭҲФ турини кўрсатинг;

  • Ҳисобварақ-фактураларни шакиллантиришда ҚҚС бўйича имтиёзларни кўрсатинг (агар улар бўлса).

2. Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотнома жорий қилинади.

3. Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи Ҳисоб-китоби иловаси бекор бўлди.

Buxgalter.uz тавсия этади

4. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи шаклларининг янги таҳрири тасдиқланди - сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси фаолият тури бўйича алоҳида белгиланиши муносабати билан.

Диққат!
Апрель ойи учун солиқ бўйича Ҳисоб-китобларни эски шаклларда топширамиз. Янги шакллар 2021 йилнинг май ойидан бошлаб қўлланилади.

Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида улар солиқ тўловчилар томонидан режали равишда ҳисоб-китобларни топшириш учун жойлаштирилади. Янги шаклларни тўлдиришда нималарни ҳисобга олиш кераклиги ҳақида  яқин вақтда ДСҚ мутахассислари билан биргаликда сизга батафсилроқ маълумот берамиз.


                           Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /publish/doc/text169690_may_oyi_uchun_soliq_hisobotini_yangi_shakllar_asosida_topshirish_kerak_buladi