Октябрь ойида бажарилган хизмат кўрсатиш юзасидан импорт контрактига нисбатан ҚҚСнинг қайси ставкасини қўллаш лозим?
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси Ўзбекистон норезиденти билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатишга тузилган импорт контрактига нисбатан – 15% ёки 20% ҚҚС ставкасини қўллаш масаласини тушунтирди.
Октябрь ойидан бошлаб ҚҚС ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилди.
Ўзгартиришлар ҚҚС бўйича электрон солиқ ҳисоботи шаклларида инобатга олинган. Айтайлик, my.soliq.uz порталида ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг иккита янги шакли жойлаштирилган, унда ҚҚСнинг янги ставкаси – 15% акс эттирилган:
- Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби (15% ҚҚС), коди - 10006_9;
- Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинган ишлар, хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби, коди - 10001_3.
Бироқ амалиётда бухгалтерларда Ўзбекистон норезидентлари билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатишга тузилган импорт контрактларига нисбатан –ҚҚС қайси ставкасини – 15% ёки 20%ни қўллаш бўйича шубҳалари қолмоқда. Мисол учун:
1) Контрактни 2019 йилнинг 25 сентябрида тузишди, тўлов 26 сентябрда амалга оширилди, ҳисобварақ-фактура эса 2019 йилнинг 2 октябрида расмийлаштирилган?
2) Контрактни 2019 йилнинг 2 октябрида тузишди, у бўйича тўлов 7 октябрда амалга оширилди, ҳисобварақ-фактура эса 2019 йилнинг 14 октябрида расмийлаштирилган?
Buxgalter.uz мазкур саволлар билан Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасига мурожаат қилди ва қуйидаги жавобни олди:
-Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади .
Қуйидагилар реализацияни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади: ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар тўғрисида далолатномалар, квитанциялар, чеклар, товарлар юклаб жўнатилганлиги (топширилганлиги), ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар .
Норезидент томонидан тақдим этилган ишлар, хизматларга, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, ишларни, хизматларни олувчи солиқ тўловчида ҚҚС солинади.
Солиқ солинадиган база норезидентга тўланиши лозим бўлган суммадан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромад бўйича тўлов манбаида ушлаб қолиниши лозим бўлган солиқ суммаси чегириб ташланмаган ҳолда белгиланади.
ҚҚСнинг суммаси белгиланган ставка ва солиқ солинадиган базадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Олинган ишлар, хизматлар учун ҳақ тўлаш чет эл валютасида амалга оширилган тақдирда, солиқ солинадиган оборот амалга оширилган санадаги Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади . Яъни реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳоказо) санасида.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ДСБ шартномалар тузилган ва улар бўйича тўлов амалга оширилган санадан қатъи назар, норезидент томонидан тақдим этилган хизматларга 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 15% ставка бўйича ҚҚС солинишини таъкидлайди .
- Хизматларни кўрсатиш учун импорт контрактини тузаётганда нималарни ҳисобга олиш лозим
- Хизматларни кўрсатиш чоғида ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади
- Кечиктириб олинган ҳисобварақ-фактуралар қандай акс эттирилади
- 2022 йилда етказиб берилган товарни қайтаришда ҚҚСнинг қайси ставкасини қўллаш керак
- ҚҚС ставкасининг ўзгариши ҳисобот тузишда қандай акс этади