Олиб кириш ва олиб чиқиш операцияларида ҚҚСни ҳисобга олиш

preview

Олиб кириш ва олиб чиқиш операцияларини амалга оширишда (98-тури), июнь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобида божхонада тўлдирилган ЭК-11 режимининг (реэкспорт) БЮДи автоматик тарзда тортиб олинади. Бунда дастур БЮД суммасига автоматик тарзда ноль даражали ставка бўйича солиқ солади, бу ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини беради. Бироқ, СКда бундай айланмалар 0% даражали ставка бўйича солиқ солинадиган айланмалар сифатида белгиланмаган.

Молия вазирлиги мутахассисларининг эълон қилинган тушунтиришларидан 98-турдаги операциялар бўйича ҚҚС ҳам, ҳисобга олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд эмаслиги келиб чиқади. Бу ҳолатда қандай қилиб солиқ бўйича ҳисоботни хатосиз топшириш мумкин?

Buxgalter.uz илтимосига биноан  вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

 

- Молия вазирлиги солиқ тўловчиларнинг сўровларига СКнинг 277-моддасига ҳавола берган ҳолда, 98 ва 99-туридаги операциялар бўйича ҚҚС мавжуд эмас, бинобарин, ҳисобга олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд эмас деб жавоб берди. Аммо бизда ушбу операцияларнинг солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Электрон солиқ ҳисоботи дастури автоматик тарзда ушбу суммаларни ноль даражали ставкадан ўтказади ва ҳисобга олиш имконини беради, бу нотўғри ва хатолар учун шароит яратади.

Бу масала юзасидан мен Солиқ қўмитасига – “Тадбиркор ва солиқчи” ТГ-каналига мурожаат қилдим. Улар менга электрон ҳисобот шакллари 2022 йил 25 апрелдаги ПФ-115-сон Фармоннинг 3-бандига мувофиқ созланганлигини тушунтиришди. Ушбу НҲҲда товарлар экспорти учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган божхона йиғимлари ставкалари, имтиёзлар, преференциялар ва экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чоралар, шу жумладан темир йўлда ташиш тарифлари, субсидиялар ва компенсациялар "реэкспорт" божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотларига ҳам татбиқ этилиши белгиланган.

Ушбу нормани 98 ва 99-туридаги операцияларга қўллаш нотўғри деб ҳисоблайман, чунки бу операцияларда Ўзбекистон ҳудудида товарларни қайта ишлаш мавжуд эмас. Бундан ташқари, Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ, ҚҚС - мавжуд эмас, яна қандай преференциялар ҳақида гап бориши мумкин?

Улар менинг далилларимни эътиборга олиб, ДСҚнинг тегишли бошқармалари мутахассислари иштирокида ушбу масалани ишлаб чиқишларини айтишди.

Буни қуйидаги тарзда ҳал қилиш мумкин бўларди, деб ўйлайман:

1) 98 ва 99-туридаги операциялар учун ЭСФнинг махсус шаклини жорий этиш ёки ЭСФ тақдим этилмаслигини тушунтириш орқали;

2) солиқ органига қўшимча маълумот тақдим этиш мақсадида - ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловада 98 ва 99-туридаги операциялар учун алоҳида сатрларни ажратган ҳолда. 98-туридаги операциялар учун сатр БЮД асосида автоматик тарзда тўлдирилиши мумкин, 99-туридаги операциялар учун сатр эса қўлда тўлдириш учун қолдирилиши керак.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади