ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисобот ҳозирча қабул қилинмаяпти

preview

Давлат солиқ қўмитаси 2020 йил 1 июндан бошлаб ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи ва тегишли иловаларни хатловдан ўтказишни бошлади. Хатловдан ўтказиш даврида 1 майгача бўлган солиқ даври учун аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилиш тўхтатиб турилибди. Buxgalter.uz вазиятни ойдинлаштирди:

- Ҳисоботларни хатловдан ўтказиш ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасининг ўрнини қоплашга тизимни тайёрлаш учун зарур. “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан бундай норма 2020 йил 1 июлдан кучга киради ва барча ҚҚС тўловчиларга нисбатан қўлланилади.

Ҳозирги вақтда ҚҚСнинг ортиқча тўланган суммаси фақат товарларни экспорт қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллайдиган корхоналарга қайтарилмоқда. Карантин даврида ушбу норма доирасида тадбиркорлик субъектлари ҳисобварақларига 611,6 млрд сўм қайтарилди.

1 июлдан бошлаб маблағларни қайтариш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ДСҚга электрон шаклда ариза бериш зарур. Бундай ҳужжатлар жадаллаштирилган режимда кўриб чиқилади.

Шу муносабат билан ДСҚ эслатиб ўтади:

  1. 25.06.2019 йилдаги 522-сон ВМҚга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари ЭҲФни расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритишга мажбурлар. Мазкур тизим ҳисоботлар маълумотларини аниқлаштириш ва жорий солиқ ҳисоботини шакллантириш учун хизмат қилади. Шу боис ҳозирча ЭҲФга ўтмаган барча ҚҚС тўловчилар (тўловчилар умумий сонининг тахминан 15%и) тезроқ ЭҲФга ўтишни якунлашлари зарур.

Ҳисоботларида тафовутлар аниқланган тадбиркорлик субъектлари хатоларни тузатиш ва ҚҚСни қайтариш учун такроран ариза бериш ҳуқуқига эгалар.