ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича “автомат” тузатилди
2020 йил 1 июлда Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда тўлдириш тизимига ўзгартиришлар киритди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:
- 1-илованинг 0101-сатр 3-устуни: кўрсатилган устунда акциз солиғи суммаси автоматик тарзда шаклланади. У ЭҲФнинг “Акциз суммаси” устунида кўрсатилган маълумотлар асосида тўлдирилади.
- 4-илованинг 8-9 устунлари: устунларда кўрсатилган маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида яратилган сервис орқали ҳисобга олинмайдиган харажатларга ажратилади.
- 5 илованинг 9-10 устунлари: маълумотлар ЭҲФнинг “Харажатларни қоплаш” тури асосида шаклланади.
- 6 илованинг 8-9 устунлари: ЭҲФнинг комиссионерларга мўлжалланган шакли маълумотлари асосида шаклланади.
- 7-илованинг 030-сатри ҳам автоматик тарзда шаклланади.
Хабарнинг тўлиқ матнини ҳавола бўйича ўқиш мумкин.
- 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш
- Қандай қилиб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдириш мумкин
- ЖШДС ҳисоб-китобини тўлдириш ва солиқни тўлашда қандай қилиб хатоларнинг олди олинади
- Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришга мисол
- Умумий овқатланиш корхонаси ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўлдиради