ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади?

preview

1 октябрдан бошлаб ҚҚС ставкаси 20%дан 15%гача ўзгариши муносабати билан (26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармон) my.soliq порталида электрон ҳисобот таркибида ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи (10006_9-коди) шаклига ўзгартиришлар киритилди.

Ҳисоб-китоб шаклининг ўзи, уни тўлдириш кетма-кетлиги деярли ўзгармаган. Ҳисоб-китоб кўрсаткичлари, илгаригидек, йил бошидан бошлаб ўсувчи якун билан тўпланади. Шу боис ўзгартиришлар ҳам қуйидаги иккита ҚҚС ставкасини қўллаган ҳолда 2019 йил учун уни ўсувчи якун билан тўплаш учун киритилган:

  • 20% - 2019 йил январь-сентябрь даври учун;
  • 15% - октябрь-декабрь даври, яъни 2019 йилнинг IV чораги учун.

1-илова «Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар»да улар ёрдамида ҳисоб-китоб кўрсаткичлари даврларга бўлинган қўшимча графалар киритилган:

  • 2019 йилнинг I–III чораклари учун етказиб бериш қиймати (январь–сентябрь учун жами сумма);
  • 2019 йилнинг I–III чораклари учун ҚҚС суммаси (январь–сентябрь учун жами сумма);
  • 2019 йилнинг IV чораги учун етказиб бериш қиймати (октябрь–декабрь учун жами сумма);
  • 2019 йилнинг IV чораги учун ҚҚС суммаси (октябрь–декабрь учун жами сумма).

4-илова «Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри»да янги сатрлар қўшилди:

  • январь-сентябрь учун жами сумма –2019 йилнинг 9 ойи учун «Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)» ва «ҚҚС суммаси» кўрсаткичларини кўрсатиш лозим;
  • ҳисобот даври бошига жами –олдинги ҳисобот даври реестридан сатрлар жами (6 ва 7-сатр) маълумотлари асосида тўлдирилади. Яъни октябрда 2019 йилнинг тўққиз ойи кўрсаткичлари суммасини, ноябрда 2019 йилнинг тўққиз ойи суммасига қўшимча равишда октябрь ойи учун суммани, декабрда эса 2019 йилнинг ноябрь ойи учун суммани устига қўшиб  такрорлаш лозим;
  • жорий ҳисобот даври учун жами – октябрда 2019 йилнинг октябрь ойи учун, ноябрда – ноябрь ойи учун, декабрда декабрь ойи учун кўрсаткичлар суммаси кўрсатилади.

3-илова «Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби»даулар ёрдамида ҳисоб-китоб кўрсаткичлари даврларга бўлинган қўшимча графалар қўшилди:

  • 2019 йилнинг I–III чораклари учун етказиб бериш қиймати (январь-сентябрь учун жами сумма);
  • 2019 йилнинг I–III чораклари учун ҚҚС суммаси (январь-сентябрь учун жами сумма);
  • 2019 йилнинг IV чораги учун етказиб бериш қиймати (октябрь–декабрь учун жами сумма);
  • 2019 йилнинг IV чораги учун ҚҚС суммаси (октябрь–декабрь учун жами сумма).

4-иловани тўлдириб бўлганингиздан кейин, 3-илова асосий сатрлар бўйича автоматик тарзда тўлдирилади. Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини тузатиш кўрсаткичлари кўрсатиладиган ҳисоб-китоб сатрлари бундан мустасно. Уларни тўлдирган ҳолда давр ва ҚҚС бўйича турли ставкаларни қўллашдан келиб чиқиб кўрсаткичларни бўлишни ҳам инобатга олиш лозим.

5-илова “Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактураўрнини босадиган ҳужжатлар)реестри” ўзгармади:

  • олдинги ҳисобот даври учун жами –  “Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)”, “ҚҚС суммаси”, “ҚҚС билан қиймати” кўрсаткичлари кўрсатилади: октябрда – 2019 йилнинг тўққиз ойи учун, ноябрда – 2019 йилнинг тўққиз ойи учун ва қўшимча октябрь ойи, декабрда – 2019 йилнинг ноябрь ойи учун кўрсаткичлар қўшилади;
  • жорий ҳисобот даври учун жами – октябрда – 2019 йилнинг октябрь ойи учун, ноябрда – ноябрь ойи учун, декабрда – декабрь ойи учун;
  • жами (йил бошидан бошлаб) – йил бошидан бошлаб ўсувчи якун автоматик тарзда тўпланади.

2-илова «Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари» икки қисмга бўлинди:

  • 2019 йилнинг I-III чораклари учун реализация қилиш оборотлари рўйхати (январь-сентябрь учун жами сумма) 2.1-илова – 2019 йилнинг тўққиз ойи учун ҚҚС бўйича кўрсаткичлар кўрсатилади;
  • 2019 йилнинг IV чораги учун реализация қилиш оборотлари рўйхати (октябрь-декабрь учун жами сумма) 2.2-илова – ҚҚС бўйича имтиёзлар кўрсаткичлари кўрсатилади: октябрда – октябрь учун, ноябрда – октябрь ойи учун ва қўшимча ноябрь ойи, декабрда – 2019 йилнинг октябри-декабри учун жами сумма.

ҚҚС ҳисоб-китобига барча иловалар тўлдирилгандан сўнг ҳисоб-китоб барча сатрлар бўйича автоматик тарзда тўлдирилади.

Эътибор беринг! ҚҚС бўйича ҳисоб-китоб фақат 2019 йилнинг IV чораги учун кўрсаткичлардан тўпланади. Хавотир олманг, шундай бўлиши керак –ҚҚС бўйича шахсий карточкадаги маълумотлар тўққиз ой учун 20% ҚҚСни ва IV чорак учун 15% ҚҚСни инобатга олган ҳолда даврлардан келиб чиқиб тўғри акс этиши керак. Бунда ҳисоб-китобга қолган барча иловалар йил бошидан бошлаб ўсувчи якунни инобатга олган ҳолда тўлдирилади.

4 ва 5-иловалар бўйича Реестрлар шаблон-файлларини илова қилишни унутманг. Уларни тўлдириш тартиби ўзгармади – жорий даврнинг ҳар бир алоҳида ойи учун тўлдирилади. Яъни октябрда – 2019 йилнинг октябрь ойи учун, ноябрда – ноябрь ойи учун, декабрда -  декабрь ойи учун.

Шунингдек, 2019 йилнинг октябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китоби ва ҳисоб-китобга 4 ва 5-иловаларни тўлдириш намуналарини сизга таклиф этамиз.

Барча бухгалтерларга 2019 йилнинг октябрь ойи учун муваффақиятли ва осон ҳисобот даврини тилаб қоламиз!

Татьяна Лимарева