Сотиб олинган автомобиль учун ваколатхона тўлаган ҚҚС қайтариладими

preview

«Хорижий компания ваколатхонаси Ўзбекистонда автомобиль сотиб олмоқда. Етказиб берувчи – ҚҚС тўловчиси. Ваколатхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди. Сотиб олинган автомобиль учун тўланган ҚҚСни ваколатхонага қайтариш мумкинми?».

Вuxgalter.uz илтимосига кўра ушбу саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– СКда чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун реализация қилинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш тўғрисидаги қоидалар назарда тутилган, агар ушбу чет давлатнинг қонунчилигида худди шундай нормалар (ўзаро муносабат принципи) белгиланган бўлса .

Бунда Ўзбекистонда ноль даражали ставкани қўллаш тўланган солиқ ўрнини қоплаш (қайтариш) йўли билан амалга оширилади.

Қайтариш тартиби Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган.

ҚҚС тўловчилар рўйхати СК 237-моддасида белгиланган.

Хорижий тижорат ташкилоти ваколатхонаси ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди.

Ваколатхона ҚҚС тўловчисидан автомобиль сотиб олаётганда унинг қийматида ҚҚС тўлайди.

Шунингдек хорижий ташкилот ваколатхонаси чет эл дипломатик ваколатхонаси ёки уларга тенглаштирилган ваколатхона деб ҳисобланмайди. Автомобилни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммаси қайтариб берилмайди.

 

Қуйидаги материалларда мавзуга оид қўшимча маълумотларни топасиз: