Ўтган йил учун сўндирилган қарз суммасига ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш тўғрисидаги ДСИ талабномасига қандай жавоб бериш лозим

preview

Вазият: ташкилотимиз 2018 йилда воситачилик шартномалари бўйича хизматлар кўрсатган, 2019 йилда ҳеч қандай фаолият билан шуғулланмаяпти. 2019 йил январь–март ойларида ташкилотимизнинг ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари – комитентнинг 2018 йил учун воситачилик ҳақи суммаси бўйича қарзи ва комитент учун товар харид қилиш харажатларига ундан аванс суммаси келиб тушди.

2019 йил май ойида ҳисоб-китоб счётига келиб тушган пул маблағлари суммасига ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш тўғрисида ДСИдан талабнома олдик.

Ташкилотнинг позицияси: Қўшимча ҳисоблаш учун асос сифатида келтирилган пул маблағлари комитентдан 2018 йил учун воситачилик ҳақи суммаси бўйича қарзини сўндириш ҳисобига, шунингдек унинг учун товарларни харид қилиш харажатларини компенсациялашга мўлжалланган аванс суммаси олинган. Тегишинча, ҳеч қандай қўшимча ҳисоблашга асос йўқ.

Солиқ кодексининг 199204-моддаларига мувофиқ, ҳисоб-китоб счётига келиб тушган пул маблағлари суммаси ҚҚС солинадиган реализация қилиш обороти деб ҳисобланмаслигига эътиборингизни қаратамиз.

ДСИнинг талабномасига жавоб хати намунаси

 «___» ________ 2019 йилдаги ___-сон талабномангизга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.

2018 йилда ташкилотимиз воситачилик хизматлари кўрсатган: тузилган воситачилик шартномалари бўйича комитент манфаатларини кўзлаб товар-моддий бойликларни харид қилганмиз ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда унга топширганмиз. Бунинг учун, ўз навбатида, воситачилик ҳақи олганмиз.

Шу ўринда 2019 йил январь–май ойларида ҳеч қандай фаолият юритмаганимизни маълум қиламиз.

2019 йил I чораги давомида ҳисоб-китоб счётимизга 1 500 млн сўм келиб тушган, шундан:

  • 3,5 млн сўм – комитентдан аванс сифатида, битим шартларини бажармаганимиз сабабли уни 18.02.2019 йилда тўлиқ ҳажмда унга қайтарганмиз;
  • 1 496,5 млн сўм – комитент томонидан 2018 йил учун воситачилик ҳақи суммаси бўйича қарзни сўндириш сифатида.

2019 йил 1 январь ҳолатига кўра тақдим этилган Бухгалтерия балансининг 220-сатрида 1 496 500 минг сўмлик сумма – 2018 йил декабрь ойи учун воситачилик шартномасига биноан кўрсатилган хизматлар учун воситачилик ҳақи суммаси бўйича комитентнинг дебиторлик қарзи акс эттирилган. 

Воситачилик шартномаси, топшириқ ёки воситачилик хизматлари кўрсатиш бўйича бошқа шартнома асосида ўзга шахснинг манфаатларини кўзлаб хизматлар кўрсатилган тақдирда, ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ҳам ўз ичига оладиган, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ (фоиз) тариқасида олиниши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 15-қисми).

Яъни биз комитентга тақдим этган ҳисобварақ-фактура асосида воситачилик ҳақи суммаси 2018 йилда даромад сифатида тан олинган ва, тегишинча, 2018 йилда унга солиқ солинган. Комитент бизнинг олдимиздаги қарзини 2019 йил январь–март ойларида сўндирди.

2019 йилда ташкилотимиз воситачилик хизматлари кўрсатмагани ва бошқа фаолият билан шуғулланмагани муносабати билан воситачилик ҳақи суммаси ҳисобланмаган, тегишинча, ҚҚС солиш мақсадида реализация қилиш обороти юзага келмайди. ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш тўғрисидаги талабингизни асоссиз деб ҳисоблаймиз.

Буни тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қиламиз:

  • воситачилик шартномаси;
  • воситачилик ҳақи суммаси бўйича комитентга тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар;
  • 31.12.2018 йилдаги ҳолатга кўра комитент билан солиштириш далолатномаси.

Ҳурмат билан,

корхона директори                _______________________                     (Ф.И.О.)

 

Хат намунасини

бош бухгалтер Акбар Шоисломов тайёрлади.


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /publish/doc/text151328_utgan_yil_uchun_sundirilgan_qarz_summasiga_qqsni_qushimcha_hisoblash_tugrisidagi_dsi_talabnomasiga_qanday_javob_berish_lozim