Ўз эҳтиёжлари учун қурилишда ҚҚС юзага келадими

preview

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўз эҳтиёжлари учун ўз кучи билан таъмирлаш пардозлаш ишларини бажарди. Бундай вазиятда ҚҚС ҳисоблаш зарурми? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

- Ўз эҳтиёжлари учун ўз кучи билан қурилиш ишларини бажаришда ҚҚС фақат ушбу эҳтиёжлар учун харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмаган тақдирда ҳисобланади  .

Эътибор беринг
Ушбу қоидадан истисно – амортизация ажратмалари орқали харажатларга киритиладиган чиқимлар. Бу – амортизация қилинадиган активлар қийматига киритиладиган сотиб олишга, ишлаб чиқаришга, қурилишга, монтаж қилишга, ўрнатишга доир ва бошқа харажатлар. Шу жумладан – қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатлари . Агар ишлар шу мақсадларда бажарилса, ҚҚС ҳисобланмайди.

Агар компания ўз кучи билан ўз эҳтиёжлари учун фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган хизматлар кўрсатса, ҚҚС бўйича солиқ базаси айнан шундай (улар мавжуд бўлмаганда бир турдаги) хизматларнинг ўртача ўлчанган нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ўртача ўлчанган нарх ўтган 90 кун ҳисоб-китобидан аниқланади. Агар ушбу даврда бундай реализация мавжуд бўлмаганда - бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади .

Қандай хизматлар - айнан ўхшаш хизматлар

Бир хил хусусиятли асосий белгиларга эга бўлган хизматлар солиқ солиш мақсадида айнан ўхшаш хизматлар деб эътироф этилади . Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • ижрочи (пудрадчи) хусусиятлари ва  унинг бозордаги ишбилармонлик обрўси; фойдаланиладиган товар белгиси.

Қандай хизматлар – бир турдаги хизматлар

Айнан ўхшаш бўлмаган ҳолда, бир турдаги хизматлар бир-бирининг ўрнини босиш имкониятини берадиган бир хил хусусиятларга эга, бу тижорат жиҳатидан ва (ёки) бажарадиган вазифаси жиҳатидан бир-бирининг ўрнини босиш имкониятини беради. Хизматларнинг бир турдалигини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинади :

  • сифати;
  • товар белгиси;
  • бозордаги мавқеи;
  • хизмат турлари ва уларнинг ҳажмлари;
  • ноёблиги;
  • тижорат жиҳатидан бир-бирининг ўрнини боса олиши.

Хизматларнинг ўртача ўлчанган нархи қандай ҳисоблаб чиқарилади?

Ўртача ўлчанган нарх, ўртача нархдан фарқли ўлароқ, нархнинг ўзидан ташқари кўрсатилган хизматлар сони (ҳажми)ни ҳисобга олади. У қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:

Н.ўр.ўл. = Н1х С1 + ... + Нn х Сn

               ---------------------------

                            ∑Сn

бунда:

Н1, ..., n – айнан ўхшаш хизматларни реализация қилиш нархи;

С1, ..., n - реализация қилинган айнан ўхшаш хизматлар сони;

 ∑С– реализация қилинган айнан ўхшаш хизматлар сони суммаси.

 

Мисол
Реализация қилинган айнан ўхшаш хизматларнинг ўртача ўлчанган нархи ҳисоб-китоби
Корхона бўйича ҳисоб-китоб даври (90 кун) учун айнан ўхшаш хизматлар кўрсатиш тўғрисида маълумотлар

Т/р

Сони

Нархи,
минг сўм

1

1 000

48

2

200

58

3

100

62

4

120

70

5

50

65

6

110

56

7

60

75

Жами

1 640

434

Реализация қилишнинг ўртача ўлчанган нархи 53,7 минг сўмга ((48 х 1 000 + 58 х 200 + 62 х 100 + 70 х 120 + 65 х 50 + 56 х 110 + 75 х 60) : 1 640) тенг.

Таққослаш учун: реализация қилишнинг ўртача нархи хизматлар (буюртмалар) турлари сонига бўлинган барча нархлар суммаси сифатида ҳисоблаб чиқарилади.  Жадвалдаги маълумотларга асосан у 62 минг сўмга (434 : 7) тенг.

Вазиятни кўриб чиқамиз.

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўз кучи билан ўз эҳтиёжлари учун қурилиш ишларини бажаради

Жорий ойда қурилиш корхонаси ўз эҳтиёжлари учун таъмирлаш пардозлаш ишларини бажарди: таннархи 20 000 минг сўм бўлган ишларнинг бир қисми маъмурий бинода бажарилди, таннархи 25 000 минг сўм бўлган бир қисми эса – корхона балансида бўлган дам олиш зонасида бажарилди. Маъмурий мақсаддаги асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилади . Шу боис бундай таъмирлаш ишларини бажариш ҚҚС ҳисоблаб чиқариш мақсадида реализация қилиш бўйича айланма сифатида ҳисобланмайди.

Дам олиш зонасини таъмирлаш учун харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди . Тегишинча, ишларни бажариш бу ҳолда ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма сифатида ҳисобланади. Дам олиш зонасидаги таъмирлаш ишларининг ўтган 90 кун учун айнан ўхшаш ишларнинг реализация қилишнинг ўртача ўлчанган нархидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган  қиймати,  ҚҚСсиз 48 000 минг сўмга тенг.

Бухгалтерия ўтказмалари:

 Хўжалик муомаларининг мазмуни

Сумма,

минг сўм

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг таннархи акс эттирилди:

– маъмурий бино

– дам олиш зонаси

 

20 000

25 000


2310


1050

6520

6710

Таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди:

– маъмурий бино

– дам олиш зонаси

 

20 000

25 000

 

9420

9430

 

2310

Ўз кучи билан дам олиш зонасини таъмирлаш бўйича ишларни бажаришда реализация қилишнинг ўртача ўлчанган қийматидан келиб чиқиб ҚҚС ҳисобланди (48 000 х 15%)

7 200

9430

6410

Диққат
Ҳисобланган ҚҚС суммасига бухгалтерия маълумотномасини расмийлаштириш зарур. Унинг маълумотлари ҚҚС бўйича ҳисоботда акс эттирилиши учун бир томонлама ҳисобварақ-фактурани шакллантиринг. Бунда “Ҳисобварақ-фактура рақами” ва “Ҳисобварақ-фактуранинг санаси” устунларида бухгалтерия маълумотномаси рақами ва санасини кўрсатинг.

ҚҚС бўйича ҳисоботда операция қуйидаги тарзда акс эттирилади:

  • реализация қилиш бўйича айланма (48 000 минг сўм) ва ҳисобланган ҚҚС (7 200 минг сўм) суммалари бир томонлама ҳисобварақ-фактура асосида автоматик тарзда Сотишлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) акс эттирилади;
  • реализация қилиш бўйича айланма суммасини (48 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 010811 сатри 3-устунида кўрсатинг.