«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз

preview

6 январь куни «Ўзэкспомарказ» МККда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган семинар бўлиб ўтди. Идораларнинг раҳбар ходимлари мутахассислар ва бизнес вакилларининг Солиқ кодекси нормаларини татбиқ этишга тааллуқли саволларига жавоб беришди. Сизнинг эътиборингизга молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ томонидан берилган жавоблар тўпламини ҳавола этамиз.

  • Турфирма жисмоний шахс-резидентга турни сотди. Турнинг ўзи хорижда кўрсатилади. ҚҚС тўланадими?

- Ўзбекистон Республикаси турни кўрсатиш жойи ҳисобланмайди. Шу боис хизматга етказиб берувчида ҚҚС солинмайди.  Шу билан бирга, янги тартибга асосан турфирма мазкур айланма бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

  • Янги таҳрирдаги СКга мувофиқ солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимидан айланмадан олинадиган солиққа ўтиш учун келаси йилдан айланмадан олинадиган солиқни тўлаш мақсадида йил тугашидан 10 кун олдин кечиктирмай билдиришномани топшириш керак. 2020 йилда қандай йўл тутиш лозим? Ахир муддатлар 2019 йилда ўтиб кетдику, у пайтда олдинги таҳрирдаги СК нормалари амал қилган.

- 2020 йилда истисно тартибида 2020 йил 1 февралга қадар билдиришнома тақдим этиб, айланмадан олинадиган солиққа ўтиш мумкин.

  • Корхона 2019 йилда ЯСТ тўловчиси бўлган. У айланмадан олинадиган солиққа ўтиш тўғрисида билдиришнома тақдим этиши лозимми?

- Йўқ, лозим эмас. Айланмадан олинадиган солиқ – бу ЯСТнинг ўрнига солиқ.

  • СКнинг олдинги таҳририда янги технологик ускуна сотиб олиш чоғида фойда солиғи бўйича ССБни 30% миқдорда камайтириш кўринишидаги имтиёз бўлган эди. У бекор қилинадими?

- Ҳа, бу имтиёз бекор қилинади. Унинг ўрнига технологик ускуна сотиб олиш чоғида 10% миқдорида бир йўла амортизация чегирмалари жорий этилади.

  • 2020 йилда ҚҚС тўловчи бўлмаган тўловчи томонидан ҳисобварақ-фактурада ҚҚС акс эттирилганда ким ва қандай жавобгар бўлади?

- Солиқдан озод этилган товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида, шунингдек етказиб берувчилар-ҚҚС тўловчи бўлмаган тўловчилар томонидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида  ҳисобварақ-фактурада ҚҚСни акс эттирганлик етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини ҳам тўлашга мажбур бўлади.

  • Дивидендларни каскадли солиққа тортиш нимани билдиради?

- Мисол: жисмоний шахс «А»нинг юридик шахси таъсисчиси ҳисобланади, «А» «Б» юридик шахси таъсисчиси ҳисобланади. «Б» «А»га дивиденд тўлаган ҳолда 5% миқдорида солиқ ушлаб қолади. Ўз навбатида «А» жисмоний шахсга дивиденд тўлаган ҳолда фақат тўланадиган ва олинадиган дивидендлар ўртасидаги фарққа 5% солиқ ҳисоблайди.

  • Корхона биноларни ижарага беради ва қоплаб бериш учун коммунал харажатларини тақдим этади. ЭҲФ фақат ижара суммасига расмийлаштириладими ёки қоплаб бериладиган коммунал харажатларга ҳам расмийлаштириладими?

- ЭҲФ ижара суммасига ҳам, қоплаб бериладиган коммунал харажатлар суммасига ҳам расмийлаштирилади. Илгари қоғоз шаклида ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишда шунга ўхшаш тартиб амал қилган.

  • 2019 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни импорт қилувчилар ҚҚС тўловчи бўлишди. ЯСТ тўловчи корхона ҳам ихтиёрий асосда ҚҚС тўлашга ўтди. У 2020 йилда айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС тўлаши мумкинми?

- Йўқ, мумкин эмас. ҚҚС тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тўлай олишмайди. Корхона фойда солиғи ва ҚҚС тўлайди.

  • СКга мувофиқ тўлиқ амортизация қилинган бинони мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш учун бозор қийматигача қайта баҳолаш зарур. Ушбу бозор қийматини қаердан олиш мумкин?

- Уни шунга ўхшаш объектлар қиймати асосида (кўчмас мулк сайтлари, оммавий ахборот воситалари, кўчмас мулк биржаси ва ҳ.к. маълумотларига кўра) мустақил равишда белгилаш мумкин. Шунингдек, солиқ тўловчи ўзида мавжуд бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг маълумотларидан фойдаланиши мумкин (масалан, корхона кредит олган ва унда бундай баҳолаш мавжуд).

Бунда мустақил равишда ўтказилган баҳолаш объектнинг реал бозор қийматидан камайтирилган ёки оширилган бўлиши мумкин. Шу муносабат билан солиқ тўловчи ушбу объектлар бўйича баҳоловчи ташкилотлар хизматидан фойдаланишга ва жорий йилнинг 1 апрелига қадар  солиқ суммасининг камайиши ёки ошиши юзасидан аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Тегишинча, ушбу давр учун қўшимча ҳисобланган бўнак тўловлари суммасига пеня ҳисобланмайди. Агар сиз маълумотномада бозор қийматини пасайтирмаганлигингизга ишончингиз комил бўлса, уни қайта топширишингиз мумкин.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /publish/doc/text156866_uzekspomarkazda_seminar_soliqlarga_doir_tafsilotlarni_aniqlashtiramiz