Яроқсиз маҳсулотнинг қайтарилиши ҳисобда қандай акс эттирилади

preview

Ишлаб чиқариш корхонаси сотиб олувчига маҳсулотни реализация қилди, унинг бир қисми яроқсиз бўлиб чиқди. Сотиб олувчи яроқсиз маҳсулотни қайтарди. Буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттиришни buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА ва “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтиришди:

- Бундай вазиятда сотиб олувчи, қоида тариқасида, сотувчи номига ёзма талабнома тузади. Матнда қуйидагиларни кўрсатади:

  • нима, қачон ва қанча миқдорда сотиб олинган;
  • қачон ва қандай нуқсонлар аниқланган;
  • сотувчи қандай ва қайси муддатларда ўз хатосини тузатиши лозим.

Яроқсиз маҳсулотни қайтариш билан боғлиқ операциялар ҳисобда 21-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси ва уларни қўлланилиши бўйича йўриқнома”нинг 376-бандига мувофиқ – 9040-ҳисобварақда “Сотилган товарларнинг қайтиши” акс эттирилади.

Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз.

ҚҚС тўловчиси бўлган сотувчи юридик шахсга-сотиб олувчига 2 875 000 сўм суммага 100 бирлик миқдорда тайёр маҳсулотни реализация қилди. 1 бирликнинг таннархи – 19 500 сўм. Сотиб олувчи шартнома шартларига асосан 100% олдиндан тўловни амалга оширди. Юкни тушириш пайтида сотиб олувчи 4 та яроқсиз буюмни аниқлади.

Сотувчида маҳсулотни реализация қилиш ва бўнакни ҳисобга олиш бўйича бухгалтерия ўтказмалари:

Операциянинг санаси

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Сумма

Дебет

Кредит

06.11.2020 й.

100% миқдорида олдиндан тўлов олинди

5110

6310

2 875 000

12.11.2020 й.

Маҳсулот реализация қилинди (100 x 25 000)

4010

9010

2 500 000

12.11.2020 й.

ҚҚС ҳисобланди (100 х 25 000 х 15%)

4010

6410

375 000

12.11.2020 й.

Реализация қилинган тайёр маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди (100 x 19 500)

9110

2810

1 950 000

12.11.2020 й.

Илгари олинган бўнак тўловлари ҳисобга олинди

6310

4010

2 875 000

Энди иккита вазиятни кўриб чиқамиз.

1. Реализация қилинган яроқсиз маҳсулот қайтарилди ва алмаштирилиши лозим 

Операциянинг санаси

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Сумма

Дебет

Кредит

13.11.2020 й.

Қайтарилган яроқсиз маҳсулот акс эттирилди (қўшимча ҳисобварақ-фактурага асосан) (4 x 25 000) 

9040

6960

100 000

13.11.2020 й.

ҚҚСга тузатиш киритиш акс эттирилди (4 х 25 000 х 15%)

6410

6960

15 000

13.11.2020 й.

Таннархга қайтариш суммасига тузатиш киритиш акс эттирилди (4 х 19 500)

2810

9110

78 000

13.11.2020 й.

Даромадга қайтариш суммасига тузатиш киритиш акс эттирилди

9010

9040

100 000

13.11.2020 й.

Яроқсиз маҳсулот кам-кўстини тўлдириш учун цехга жўнатилди

2610

2810

78 000

Яроқсиз маҳсулот ўрнига бошқа туркумдан янги маҳсулот топширилди (1 бирликнинг сотиш нархи – 27 000 сўм, таннархи 20 000 сўм)

19.11.2020 й.

Алмаштириш сифатида маҳсулотни топшириш акс эттирилди (яроқсиз маҳсулотни алмаштириш учун ҳисобварақ-фактурага асосан)

6960

9010

100 000

30.11.2020 й.

Яроқсиз маҳсулот ўрнига топширилган маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди (4 х 20 000)

9110

2810

80 000

 

2. Яроқсиз маҳсулот сотувчига қайтарилди, 4 та яроқсиз буюмнинг қийматига тенг суммага – 115 000 сўмга ҚҚС билан талабнома тақдим этилди. Сотувчи тан олди ва талабнома суммасини тўлаб берди.

 

Операциянинг санаси

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Сумма

Дебет

Кредит

13.11.2020 й.

Қайтарилган яроқсиз маҳсулот акс эттирилди (қўшимча ҳисобварақ-фактурага асосан) (4 x 25 000) 

9040

6960

100 000

13.11.2020 й.

ҚҚСга тузатиш киритиш акс эттирилди (4 х 25 000 х 15%)

6410

6960

15 000

13.11.2020 й.

Таннархга қайтариш суммасига тузатиш киритиш акс эттирилди (4 х 19 500)

2810

9110

78 000

13.11.2020 й.

Даромадга қайтариш суммасига тузатиш киритиш акс эттирилди

9010

9040

100 000

13.11.2020 й.

Яроқсиз маҳсулот кам-кўстини тўлдириш учун цехга жўнатилди

2610

2810

78 000

Тан олинган талабнома бўйича қарзни тартибга солиш (4 х 25 000)

19.11.2020 г.

 

Талабнома суммаси тўланди

6960

5110

115 000

Агар олдиндан тўлов суммаси 100%дан кам бўлса, таққослаш далолатномасига асосан дебиторлик қарзининг сўндирилмаган суммаси талабнома суммасига камайтирилади

6960

4010

115 000

*Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотни қандай расмийлаштириш ва унинг солиқ оқибатлари ҳақида бу ерда ўқинг.

Эътибор беринг
Яроқсиз маҳсулотни қайтаришда сотувчи сотиб олувчига қўшимча ҳисобварақ-фактура тақдим этиши шарт   .

Қўшимча ҳисобварақ-фактурани бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати доирасида ёзиб бериш мумкин.

Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим :

  • ҳисобварақ-фактура қўшимча эканлиги тўғрисида белги;
  • қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;
  • тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;
  • нархларга тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий), етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати;
  • ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий).