Хорижий компаниянинг доимий муассасаси қачон ташкил этилади?

preview

Буюртмачи - Ўзбекистон резиденти билан Россиянинг пудратчи компанияси ўртасида Ўзбекистонда бино қуриш бўйича шартнома тузилди. Ушбу фаолият Россиянинг пудратчи-компаниясининг Ўзбекистонда доимий муассасаси ташкил этилишига олиб келадими?


Юридик шахсининг Ўзбекистондаги доимий муассасаси (ДМ) - тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман шу ҳудудда амалга ошираётган чет эл корхонаси ҳисобланади.

Шунингдек, қурилиш майдони, қурилиш, монтаж қилиш ёки йиғиш объекти ёхуд улар билан боғлиқ кузатув (назорат қилиш) фаолияти, башарти бундай майдон, объект ёки фаолият исталган кетма-кетликдаги 12-ойлик давр мобайнида 183 кундан ортиқ муддат мобайнида мавжуд бўлса ёки давом этса ҳам ДМ деб эътироф этилади.

Россия компаниясининг резиденти билан Ўзбекистон тузган  халқаро шартнома миллий қонунчиликда устуворликка эга, шунинг учун унинг қоидалари инобатга олиниши керак.

Диққат!

ДСҚнинг солиққа тортиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА ва «Норма» эксперти Олег Цой тавсияларидан қуйидагиларни билиб оласиз:

  • Ўзбекистон билан Россия Федерацияси ўртасида иккиёқлама солиқ  солишнинг олдини олиш  тўғрисидаги битим бўйича доимий ваколатхонани аниқлаш қоидалари;
  • қурилиш майдончасининг ишлаш муддатини аниқлаш тамойиллари;
  • Россия компаниясининг ДМсини рўйхатдан ўтказиш муддатлари тўғрисида.