Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.1998 й. 443-сон "Давлат божи ставкаларига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.10.1998 й.
N 443
ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА
ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига қуйидаги қўшимча киритилсин:
7-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:
"г) Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учун энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 10, 37-модда.