Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Январь

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

2011


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ЯНВАРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 168

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167

36 соатли иш ҳафтасида - 150


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 21

6 кунлик иш ҳафтасида - 25

3

- 2010 йил декабрь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2010 йил декабрь ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

- 2010 йил декабрь ойида жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

   

  

9

*****

- 2010 йил декабрь ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни


МВ, МАИМҚВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1333-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида низомнинг 44-банди.

      

- 2011 йилнинг I чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи қисм;

       

- 2011 йилнинг I чорагида кутилаётган фойдадан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм.

          

10

- 2010 йил декабрь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.

   

  

13

- 2011 йил январь ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2011 йил январь ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

- 2011 йил январь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***;

Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар,

165-модда, тўртинчи қисм;

- 2010 йил декабрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни.

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди;

    

- 2011 йил учун айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобини тадим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, бешинчи қисм;

       

- сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 2011 йилда белгиланган лимитдан келиб чи??ан ҳолда ёки сув етказиб бериш шартномасига мувофиқ ҳар ойда ёки ҳар чоракда тўлаш тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм.

             

15

*****

- 2010 йил декабрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида" қарори.

     

- 2011 йил январь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;


19

- 2011 йил учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи қисм.

     

      


23

*****

- 2011 йил январь ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2011 йил январь ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

- 2010 йил декабрь ойи учун цемент, клинкер ва табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.



        

25

- 2010 йил декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 239-модда;

           

- 2011 йил январь ойи учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бюджетга жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм;

     

- 2010 йилнинг декабрь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно);

- 2010 йилнинг IV чораги учун  микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм;

              

- 2010 йилнинг декабрь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни;

- 2010 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм;


- 2010 йил декабрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.

    

           


30

*****

- 2010 йил учун даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотнома тақдим этишнинг сўнгги куни, асосий иш жойидан даромад олган жисмоний шахслар бундан мустасно


Солиқ кодекси, 187-модда;

           

- 2010 йил учун даромаднинг умумий суммаси ва ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 165-модда, тўртинчи қисм.

              


      


*) Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.


**) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади.


***) Ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан олинадиган фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


****) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.


*****) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.