Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 04.07.2017 й. 3-мҳ-сон "Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.08.2017 й. 2921-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.08.2017 й.
N 2921
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
04.07.2017 й.
N 3-мҳ
ҚАРОРИ
Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. Курбанов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 935-модда