Бош прокурорнинг 06.09.2018 й. Б-55-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.09.2018 й. 3067-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.09.2018 й.
N 3067
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОШ ПРОКУРОРИНИНГ
06.09.2018 й.
N Б-55
БУЙРУҒИ
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик
субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни
келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан БУЮРАМАН:
1. Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга қиради.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонуни кучга киргунга қадар амал қилади.
Бош прокурор О. Муродов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 8 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 746-модда