Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.06.2019 й. 470-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 июндаги

470-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат

таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат

аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, мактабдан ташқари, олий, олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасаларини ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) аттестациядан ва давлат аккредитациясидан (кейинги ўринларда - аккредитация) ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Таълим ташкилотлари аттестацияси (кейинги ўринларда аттестация деб аталади) ва аккредитацияси Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунида ҳамда ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида ўтказилади.

Таълим ташкилотларини аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


3. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) томонидан аттестацияга асосан амалга оширилади.

Аттестация таълим ташкилотининг фаолиятини баҳолашда давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланади ва таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат.

4. Аттестациянинг асосий принциплари қуйидагилар ҳисобланади:

мустақиллик;

холислик;

ошкоралик;

шаффофлик;

одиллик;

даврийлик.


5. Аккредитация таълим ташкилотлари фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда уларнинг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқини беришдан иборат.

6. Янги ташкил этилган таълим ташкилотлари улар ташкил этилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга аккредитациядан ўтган деб ҳисобланади.

Тиббиёт олий таълим муассасалари ташкил этилган пайтдан бошлаб 6 йил муддатга аккредитациядан ўтган деб ҳисобланади.

Белгиланган муддатлар тугаганидан сўнг таълим ташкилотлари аккредитациядан ўтказилиши шарт.


7. Лицензияга эга бўлган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан давлат намунасидаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат давлат таълим стандартлари ёки давлат таълим талаблари асосида таълим олган битирувчиларга берилади.

Давлат таълим стандартлари ёки давлат таълим талабларидан ташқари таълим дастурлари асосида таълим олган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларига давлат намунасидаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат берилмайди.

8. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:

аттестациядан ўтказиш жараёнига тайёргарлик кўриш;

таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш;

аттестация натижаларига кўра таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;

аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш;

аттестация натижалари бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ижросини назорат қилиш.


9. Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда тизимида давлат таълим муассасалари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларини ишлаб чиқади ҳамда аттестация улар асосида ўтказилади.



2-БОБ. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


10. Аттестация Давлат инспекцияси томонидан ташкил этилади.

Аттестация таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан иборат икки босқичда амалга оширилади.

Таълим ташкилотларининг фаолиятини ички баҳолаш таълим ташкилотлари томонидан ўзини ўзи баҳолаш ҳисобланади.

Таълим ташкилотларининг фаолиятини ташқи баҳолаш ички баҳолаш ўтказилганидан кейин таълим ташкилотлари фаолиятига Давлат инспекцияси томонидан баҳо бериш ҳисобланади.


11. Қуйидагилар таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолашнинг асосий мақсади ҳисобланади:

таълим ташкилотлари ёки таълим дастурларини (таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, касблар ва курслар) аттестация кўрсаткичлари ва мезонлари асосида баҳолаш;

таълим ташкилотларида таълим сифати ва мазмунининг давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигини аниқлаш;

таълим ташкилотларининг фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

таълим ташкилотларини ташқи баҳолашдан ўтказишга тайёрлаш.


12. Ички баҳолаш олий таълим муассасаларида ушбу муассасаларнинг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари томонидан, бошқа таълим ташкилотларида таълим ташкилотлари раҳбарларининг буйруғи билан ташкил этиладиган ички баҳолаш комиссиялари томонидан амалга оширилади.


13. Комиссиялар томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш ташқи баҳолашдан камида икки ой олдин ўтказилади.

14. Таълим ташкилотларининг фаолиятини ташқи баҳолашдан ўтказиш учун эксперт комиссиялари ташкил этилади.


15. Эксперт комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш қуйидаги муддатларда ўтказилади:

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларида - 3 иш кунигача;

профессионал таълим ташкилотларида - 6 иш кунигача;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларида - 10 иш кунигача;

олий таълим ташкилотлари, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларида - 12 иш кунигача.

16. Таълим ташкилотлари ёки таълим дастурлари (таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, касблар ва курслар) 5 йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.

Таълим ташкилотлари таркибидаги филиаллар ва олий таълим ташкилотлари таркибидаги олий таълимдан кейинги таълим институти аттестацияси таълим ташкилотлари аттестацияси билан бир вақтда ўтказилади.

17. Аттестация жараёнида таълим турлари бўйича таълим ташкилотларининг охирги икки йиллик фаолиятини комплекс таҳлил қилиш асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:


1) мактабгача таълим ташкилотларида:

таълим-тарбия жараёнининг давлат таълим талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги;

тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражаси;

раҳбар ва тарбиячи-педагог кадрлар салоҳияти;

моддий-техника базанинг ҳолати ва тарбияланувчилар ривожланиши учун яратилган шароитлар;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, эстетик талабларга риоя қилиниши ҳамда овқатлантириш сифати;

миллий, маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланиш ҳолати;

мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари;

таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш дастурларининг ижроси;


2) умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида:

ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги;

таълим жараёнига давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг жорий этилганлиги;

ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқлиги;

ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси;

педагог кадрлар салоҳияти;

таълим жараёнига замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги;

моддий-техник таъминоти;

маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сифати;

ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ва уларга касбий таълим берилишининг сифати;

халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этиш ҳолати ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи;

рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиш сифати;

битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши ҳолати;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари;


3) мактабдан ташқари таълим ташкилотларида:

а) мусиқа ва санъат таълими ташкилотларида:

таълим жараёнига давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларининг жорий этилганлиги;

таълим олувчилар билим даражаларининг давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқлиги;

ўқув-методик ишларнинг олиб борилиши ва ўқувчиларнинг чолғулар, ноталар ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлиги даражаси;

маданий-оммавий тадбирларнинг ташкил этилиши ҳолати;

педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти;

моддий-техника таъминоти ва унинг таълим йўналишларига мослиги;

халқаро ва республика кўрик-танловлари ҳамда фестиваллари ғолиблари бўлган ўқувчилар салмоғи;

б) болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотларида:

спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларининг давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлиги;

спорт мусобақаларини ўтказиш календарь режасининг тузилганлиги ва унинг бажарилиши ҳолати;

педагог кадрлар ва тренерлар билан таъминланганлик даражаси;

спорт турлари бўйича спорт базасининг мавжудлиги, спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланганлик даражаси;

республика ва ҳудудий терма жамоаларнинг асосий ва ўринбосарлар таркибига номзодларни тайёрлаш даражаси;

спорт таълим ташкилоти терма жамоасининг халқаро, республика ва ҳудудий спорт мусобақаларида эришган натижалари;

спорт таълим ташкилотида ташкил этилган спорт тадбирлари таҳлили;

спорт турлари бўйича ўқув-методик адабиётлар билан таъминланганлик даражаси;

таълим олувчиларни спорт тайёрлов гуруҳининг кейинги босқичларида сақлаб қолиш мониторинги;

ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишнинг ҳолати;

в) бошқа мактабдан ташқари таълим ташкилотларида:

таълим олувчилар билим даражаларининг давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқлиги;

маданий-оммавий тадбирларнинг самарадорлиги;

мактабдан ташқари таълим ташкилотининг таълим соҳасига мос жиҳозланиши ва улардан фойдаланиш даражаси;

педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти;


4) профессионал таълим ташкилотларида:

ўқув-тарбиявий жараённинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилганлиги;

ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси (билими);

педагог, муҳандис-педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг сифат таркиби;

ўқув режасидаги фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар тўплами, методик қўлланма, электрон дарсликлар) мавжудлиги ҳамда кутубхона ёки ахборот-ресурс маркази фондининг улар билан тўлдирилганлиги;

кутубхонанинг ёки ахборот-ресурс марказининг ўқитиш тилига мос ҳолда ўқув, методик, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилиши;

моддий-техника таъминоти ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш ҳолати;

замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши;

республика ва халқаро миқиёсдаги касбий кўрик-танловлар ғолиблари салмоғи;

таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси;

касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги, таълим ташкилотига ўқувчилар қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши;

битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кириши ҳамда ишга жойлашиши даражаси;

маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилганлиги ва унинг самараси;

ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириши ҳолати;


5) олий таълим ташкилотларида:

ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги;

давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг ўқув жараёнига жорий этилиши;

талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими);

профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти ва улар мутахассисликларининг (ихтисосликларининг) дарс бераётган фанларига мувофиқлиги;

талабаларнинг дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлиги даражаси, электрон кутубхона тизимининг мавжудлиги, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва мустақил таълим бўйича ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги;

моддий-техника таъминоти, ўқув лабораторияларининг замонавий асбоб-ускуналар билан ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлиги даражаси;

электрон таълимнинг жорий этилишида замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши;

таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси;

илмий-тадқиқот фаолияти;

маънавий-маърифий фаолияти;

битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга ёки ишга жойлашиши;

халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги;

абитуриентларни ўқишга қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши;

битирувчилар томонидан битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари бажарилиши (сифати), якуний давлат аттестациясига оид фаолият ва унинг натижалари;

иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолати;


6) олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларида:

давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларининг таълим жараёнига жорий этилиши;

илмий раҳбар ва маслаҳатчилар таркибининг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларнинг илмий-ташкилий фаолияти натижалари;

таълимни амалга ошириш жараёнига жалб этилган педагог ва илмий ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси эътироф этган журналларда, шунингдек, хорижий нашрларда илмий мақолаларни чоп этиш фаолияти;

илмий-экспериментал, моддий-техника базанинг ҳолати;

докторант ва мустақил изланувчиларга ижтимоий, илмий, ижодий ҳамда лойиҳалаш ишларини олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар;

докторант ва мустақил изланувчилар шахсий иш режаларининг бажарилиши, ҳисоботларининг олий таълим ташкилотларининг ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг коллегиал органларида (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқаларда) муҳокама қилинганлиги ҳамда тасдиқланган режага мос деб топилганлиги;

докторант ва мустақил изланувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини олиб борилиши ҳолати;

олий таълимдан кейинги таълим институтини битирган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Doctor of Science) диссертацияларини ҳимоя қилиши ҳолати;

7) кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларида:

ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги;

давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларининг ўқув жараёнига жорий этилиши;

моддий-техника таъминоти;

педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳияти;

ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши;

таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси ҳамда халқаро ҳамкорлик фаолияти;

битирув имтиҳонлари, малака ва битирув ишларининг бажарилиши;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича дипломлар, гувоҳномалар, сертификатлар расмийлаштирилиши ва берилиши.


18. Нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи тўлиқ молиялаштирадиган давлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказганлик учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари;

ўрта махсус ва профессионал таълим бўйича тегишлилигига кўра аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир таълим йўналиши ва касб учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари;

олий таълим бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислик учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки баравари;

олий таълимдан кейинги таълим бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир ихтисослик учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг олти баравари;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълими бўйича аттестацияга жалб этиладиган ҳар бир курс учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари.

Аттестациядан ўтказганлик учун йиғим Давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари ҳисобрақамига ўтказилади ва аттестация билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун йўналтирилади.


19. Таълим ташкилотлари томонидан аккредитация муддати тугайдиган йилдан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар Давлат инспекциясига аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим қилинади.


20. Таълим ташкилотларининг аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;

таълим ташкилотининг тўлиқ ва қисқартирилган номи, жойлашган жойи, телефон рақами, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумот (филиали мавжуд бўлган таълим ташкилоти маълумотларни филиал бўйича ҳам тақдим этади);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аттестациядан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (нодавлат таълим ташкилотлари ва ўзини ўзи тўлиқ молиялаштирадиган давлат таълим муассасалари учун);

аттестациядан ўтказиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар ва касблар рўйхати.


21. Тизимида давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари аттестациядан ўтказиш жадвалини ҳамда аттестацияга оид бошқа ҳужжатларни таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш бошланишидан камида икки ой олдин Давлат инспекциясидан оладилар.

Аттестация ўтказиш жадвали ва аттестацияга оид бошқа ҳужжатлар олинган кундан бошлаб таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш ташкил этилади ва ўтказилади.

Таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижасида тўпланган маълумотлар ва материаллар, Давлат инспекцияси томонидан тақдим этилган таълим ташкилоти фаолиятига оид маълумотлар киритилган жадваллар ташқи баҳолаш бошланишидан камида бир ой олдин Давлат инспекциясига юборилади.

Белгиланган муддатда ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги ёки ҳужжатлардаги камчиликларнинг бартараф этилмаслиги таълим ташкилотининг аттестациядан ўтказилмаслигига асос бўлади.


22. Таълим ташкилотлари томонидан аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар, таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижасида тўпланган маълумотлар ва материаллар Давлат инспекциясига қуйидаги шакллардан бирида тақдим этилади:

а) қоғоз шаклида - таълим ташкилотининг ишончли вакили ёхуд почта алоқаси хизмати орқали;

б) электрон шаклда - таълим ташкилоти раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали.


23. Давлат инспекциясида аттестациядан ўтувчи таълим ташкилоти учун аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар йиғмажилди йиғилади. Унда қуйидагилар жамланади:

эксперт комиссиясини тузиш ҳақидаги буйруқ ёки қарор;

аттестация натижалари бўйича эксперт комиссияси хулосаси;

аккредитация бўйича Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи;

аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар.

Ҳужжатлар йиғмажилди навбатдаги аттестация ўтказилгунга қадар Давлат инспекциясида сақланади.



3-БОБ. ЭКСПЕРТ КОМИССИЯЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ТАРКИБИ


24. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун Давлат инспекцияси тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарор қабул қилади. Ҳудудлардаги эксперт комиссиялари манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларининг Давлат инспекцияси ҳудудий бўлимлари билан келишган ҳолда қабул қилинган буйруғи (қарори) билан тузилади.

Эксперт комиссиялари таркибига Давлат инспекцияси, тегишлилиги бўйича мактабгача, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт туман (шаҳар) бўлимлари, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими мутахассислари, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг кузатув кенгашлари вакиллари, раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, педагог ходимлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари жалб этилади. Эксперт комиссияси таркибига хорижий экспертлар ҳам жалб этилиши мумкин.

Эксперт комиссияларига тегишлилиги бўйича тизимида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари раислик қилади. Давлат инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлимлари вакиллари эксперт комиссиялари таркибига раис ўринбосарлари сифатида киритилади ҳамда таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини назорат қилади.


25. Бевосита вазирликлар ва идораларга бўйсунувчи мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш учун эксперт комиссиялари таркибига тегишли вазирликлар ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимлари жалб этилади. Бунда эксперт комиссияси Давлат инспекцияси томонидан тузилиб, унга Давлат инспекцияси ходими раҳбарлик қилади.


26. Ўрта махсус, профессионал, олий, олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказувчи эксперт комиссиялари таркиби Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади ҳамда унга Давлат инспекцияси ходими раҳбарлик қилади.

Эксперт комиссиялари таркибига тегишли равишда таълим ташкилотларининг педагог ва раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ходимлари, тегишли ишлаб чиқариш корхоналарининг юқори малакали мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари жалб этилади. Бунда улар аттестациядан ўтказилаётган таълим ташкилотларига алоқадор бўлмаслиги лозим. Эксперт комиссиялари таркибига хорижий экспертлар ҳам киритилиши мумкин.


27. Ўрта махсус, профессионал, олий, олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказувчи эксперт комиссиялари таркибини шакллантириш учун Давлат инспекцияси томонидан экспертлар рўйхати тузилади ҳамда ушбу рўйхатдаги экспертлар орасидан Давлат инспекцияси тегишли экспертларни танлаб олади.

Экспертлар рўйхати Давлат инспекциясининг сўровига мувофиқ тегишли вазирликлар ва идоралар, давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан тақдим этилган номзодлардан таълим турлари, таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар ва касбларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Экспертларга қўйиладиган талаблар, уларни танлаб олиш ва аттестация жараёни бўйича семинарлар ташкил этиш Давлат инспекцияси томонидан белгиланади.


28. Эксперт комиссияларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

таълим ташкилотининг фаолиятини ички баҳолаш натижалари бўйича олинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;

таълим ташкилотидаги таълим сифати ва мазмунининг давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлиги ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматларининг сифати ва самарадорлигини баҳолаш;

таълим сифатини ошириш ва таълим хизматларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

таълим ташкилотларининг фаолиятини ташқи баҳолаш юзасидан хулоса тайёрлаш ва Давлат инспекциясига тақдим этиш.


29. Таълим ташкилотларининг фаолиятини ташқи баҳолаш эксперт комиссиялари томонидан тегишли таълим ташкилотларига бормай, улар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва материалларни ўрганиш асосида Давлат инспекциясида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мос келмаслиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, эксперт комиссиялари томонидан қўшимча маълумотлар сўраб олиниши мумкин. Таълим ташкилотларининг раҳбарлари эксперт комиссиялари томонидан сўралган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.

Таълим фаолияти масофавий таълим технологиялари асосида олиб бориладиган таълим ташкилотларида эксперт комиссиялари аъзоларига таълим олувчиларнинг эришган натижалари, улар томонидан фан дастурлари ўзлаштириши ҳолати ва таълим фаолияти билан боғлиқ бошқа маълумотларни олиш учун электрон маълумотлар базасига киришга рухсат берилади.


30. Давлат таълим муассасаларини ташқи баҳолашдан ўтказиш бўйича экспертлар комиссиялари аъзоларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ бўлган харажатлар уларнинг асосий иш жойи маблағлари ҳисобига қопланади.

Бунда тегишли бюджет ташкилотларидан жалб қилинган эксперт комиссиялари аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатлари ушбу бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметасида хизмат сафари учун назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Нодавлат таълим ташкилотлари ва тўлиқ ўзини ўзи молиялаштирадиган давлат таълим муассасаларини ташқи баҳолашдан ўтказиш учун жалб этилган эксперт комиссиялари аъзоларига Давлат инспекцияси билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳақ тўланади. Эксперт комиссиялари аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори уларнинг бажарган ишларига мутаносиб равишда томонлар келишувига мувофиқ белгиланади.


31. Эксперт комиссиялари таркиби ва иш муддати таълим ташкилотларининг тури ҳамда таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар ва касблар сонига қараб белгиланади.



4-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ ЯКУНЛАРИ


32. Аттестация натижалари асосида эксперт комиссиялари томонидан таълим ташкилотида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлиги ҳақида хулоса тайёрланади.

33. Эксперт комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижалари ва бошқа тақдим этилган ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган маълумотларнинг аниқланиши таълим ташкилотларининг (таълим дастурларининг) "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилишига сабаб бўлади ҳамда давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат бериш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бундай ҳолатда таълим ташкилотига бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилиш имконияти берилади.


34. Эксперт комиссиялари таълим ташкилотлари раҳбарияти билан биргаликда таълим ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади. Давлат инспекцияси аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш устидан назоратни ташкил қилади.

Таълим ташкилотлари томонидан чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар чорак якунида Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтидаги электрон платформага киритиб борилади.

Аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, Давлат инспекцияси томонидан тегишли вазирликлар ва идораларга тақдимнома киритилади. Тақдимномада кўрсатилган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмаса, таълим ташкилотига берилган аккредитация сертификати бекор қилинади. Бунда, таълим ташкилоти навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилади.


35. Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўйича эксперт комиссиялари томонидан мактабгача таълим ташкилоти уставида белгиланган вазифаларнинг ҳамда мактабгача таълим ва тарбия давлат стандартининг бажарилиши юзасидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

ривожланиш даражаси кузатилган тарбияланувчиларнинг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, мактабгача таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан юқори балл тўплаганда "аттестациядан ўтди";

ривожланиш даражаси кузатилган тарбияланувчиларнинг 45 фоизи ва ундан кўпи қониқарсиз баҳоланиб, мактабгача таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан паст баҳоланганда "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилади.


36. Мактабгача таълим ташкилотлари "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилганда:

давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан у билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;

давлат мактабгача таълим ташкилотидаги фаолиятига бир йил тўлмаган директор мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилиб, давлат мактабгача таълим ташкилоти бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилоти унинг натижаларига кўра аттестациядан ўтмаган тақдирда, директор билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;

нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларига кўчириш чоралари кўрилади.

37. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўйича сўнгги икки йилда умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва экспертлар томонидан ўтказилган назорат ишлари натижалари, давлат таълим стандартлари ва ушбу ташкилотларнинг уставида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши даражаси асосида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

назорат ишларида қатнашган ўқувчиларнинг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда "аттестациядан ўтди";

назорат ишларида қатнашган ўқувчиларнинг 45 фоизи ва ундан кўпи қониқарсиз баҳоланиб, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўплаганда "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилади.


38. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилоти "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилcа:

давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаси раҳбари ва раҳбари ўринбосарларининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;

давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасасидаги фаолиятига бир йил тўлмаган раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилиб, давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаси бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаси унинг натижаларига кўра аттестациядан ўтмаган тақдирда, раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;

нодавлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган нодавлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ўқувчиларини бошқа давлат умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига кўчириш чоралари кўрилади.


39. Мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш бўйича эксперт комиссиялари томонидан ўтказилган назорат ишлари натижалари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига ва уставида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши даражаси асосида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

назорат ишларида қатнашган таълим олувчиларнинг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланиб, мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда "аттестациядан ўтди";

назорат ишларида қатнашган таълим олувчиларнинг 45 фоизи ва ундан кўпи қониқарсиз баҳоланиб, мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўплаганда "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилади.


40. Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилcа:

давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси раҳбари ва раҳбар ўринбосарларининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади;

давлат мактабдан ташқари таълим муассасасидаги фаолиятига бир йил тўлмаган раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилиб, давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда давлат мактабдан ташқари таълим муассасаси унинг натижаларига кўра аттестациядан ўтмаган тақдирда, раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади;

нодавлат мактабдан ташқари таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади.

Тизимида мактабдан ташқари таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган нодавлат мактабдан ташқари таълим ташкилотлари таълим олувчиларини бошқа давлат мактабдан ташқари таълим муассасаларига кўчириш чоралари кўрилади.


41. Профессионал таълим ташкилотларидаги мавжуд касбларнинг 55 ва ундан кўп фоизи аттестациядан ўтган профессионал таълим ташкилотлари "аттестациядан ўтди", 55 дан кам фоизи аттестациядан ўтганда "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилади.

42. "Аттестациядан ўтди" деб эътироф этилган профессионал таълим ташкилотининг аттестациядан ўтмаган касбларига таълим олувчиларни ўқишга қабул қилиш тўхтатилади.

43. "Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган профессионал таълим ташкилотлари тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

давлат профессионал таълим муассасаси фаолиятини қайта ташкил этиш ёки тугатиш бўйича тизимида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга тақдимнома киритиш;

нодавлат профессионал таълим ташкилотларига таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишни тўхтатиш.

"Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган нодавлат профессионал таълим ташкилотларининг таълим олувчилари ўқишни битирганларидан кейин уларнинг лицензиясини амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилади.

44. Олий таълим ташкилотида мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг умумий сонига нисбатан 67 ва ундан кўп фоизи "аттестациядан ўтди" деб хулоса қилинса, олий таълим ташкилоти "аттестациядан ўтди", 67 дан кам фоизи аттестациядан ўтганда "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилади.


45. "Аттестациядан ўтди" деб эътироф этилган олий таълим ташкилотининг аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари ва мутахассисликларига таълим олувчиларни ўқишга қабул қилиш тўхтатилади.


46. Олий таълим ташкилотларининг аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси комиссияси таркибига Давлат инспекциясининг вакиллари киритилиши шарт.


47. "Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган олий таълим ташкилотлари тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

давлат олий таълим муассасасини қайта ташкил этиш, тугатиш ёки мақомини ўзгартириш тўғрисида тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга тақдимнома киритиш;

нодавлат олий таълим ташкилотларига таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишни тўхтатиш;

таълим олувчилари битириб чиққанидан кейин нодавлат олий таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилишини тугатиш.


48. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари камида битта ихтисослик аттестациядан ўтган тақдирда, улар ушбу таълим тури бўйича "аттестациядан ўтди" деб эътироф этилади.

49. Олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларини охирги уч йилда битирган докторантлар ва мустақил изланувчилар диссертацияларининг илмий даража берувчи илмий кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинганлари сони 10 фоиздан кам бўлса, ихтисосликка нисбатан "аттестациядан ўтмади" деган қарор қабул қилинади.

50. "Аттестациядан ўтди" деб эътироф этилган олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларининг аттестациядан ўтмаган ихтисосликлари бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади.

51. Қайта аттестация натижаларига кўра "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган ихтисосликларга қабул тўхтатилади. Қайта аттестация натижалари қабулни тўхтатиш бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун:

тизимида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идораларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига;

олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи нодавлат олий таълим ташкилотларининг муассисларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига юборилади.

52. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилганда:

олий таълимдан кейинги таълим бўйича қабул тўхтатилади;

таълим олувчилари битириб чиққанидан кейин олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи нодавлат олий таълим ташкилотларининг олий таълимдан кейинги таълим бўйича лицензиясининг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилади;

таълим олувчилар илмий ишларини давом эттириши учун тизимида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бошқа олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларига ўтказилади;

хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг шартномалари улар ўтказилган олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотлари билан қолган муддатга қайта расмийлаштирилади;

бошқа олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий ташкилотлари бўлмаган тақдирда илмий ишларни ушбу олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларида давом эттиришга рухсат берилади.

53. Олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ва таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг мониторинги натижалари ҳамда илмий ёки таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида жойларга чиқмаган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин.

54. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари бўйича:

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларининг ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги, давлат таълим талаблари, ўқув дастурлари ва уларнинг уставида белгиланган вазифалари, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, илмий-педагог кадрларнинг салоҳияти, илмий-тадқиқот ва методик фаолиятининг самарадорлиги, моддий-техник таъминоти, ишлаб чиқариш билан интеграцияси ва халқаро ҳамкорлик бўйича фаолияти таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари асосида баҳоланади. Мезонлар асосида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларида мавжуд курсларнинг 67 ва ундан кўп фоизи аттестациядан ўтса, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилоти "аттестациядан ўтди", 67 дан кам фоизи аттестациядан ўтса, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилоти "аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилади.

"Аттестациядан ўтди" деб эътироф этилган кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотларининг аттестациядан ўтмаган қайта тайёрлаш ва (ёки) малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўхтатилади.

"Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилган кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари тўғрисида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида тасарруфида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга тақдимнома киритиш;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш нодавлат таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш.


55. Таълим олувчиларни ўқишга қабул қилиш тўхтатилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар ва касбларни қайта очиш масаласи таълим ташкилотлари фаолиятида кўрсатилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилганидан бошлаб камида уч йилдан сўнг тегишли вазирликлар ва идоралар ёки маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари асосида Давлат инспекцияси томонидан кўриб чиқилиши мумкин.


56. "Аттестациядан ўтди" деб эътироф этилган таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Давлат инспекциясига тақдим этилади.



5-БОБ. ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ДАВЛАТ АККРЕДИТАЦИЯСИДАН

ЎТКАЗИШ


57. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун Давлат инспекциясида доимий фаолият кўрсатувчи аккредитация комиссияси тузилади. Аккредитация комиссияси таркиби Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади. Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказишда аккредитация комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими жалб этилади. Давлат инспекцияси бошлиғи аккредитация комиссиясининг раиси ҳисобланади.


58. Аккредитация таълим ташкилотларининг аттестацияси хулосаларига кўра амалга оширилади. Аккредитация комиссияси таълим ташкилотлари фаолиятининг давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигини эътироф этиш билан биргаликда унинг мақомини ҳам белгилайди.

59. Таълим ташкилотини аккредитациядан ўтказиш учун эксперт комиссиялари томонидан таълим ташкилотининг аттестацияси хулосаси аккредитация комиссиясига тақдим этилади.


60. Таълим ташкилотини аккредитациядан ўтказиш ҳақидаги қарор аккредитация комиссиясига ҳужжатлар топширилгандан кейин бир ой муддатда қабул қилинади.

Таълим ташкилотини аккредитациядан ўтказиш юзасидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, икки ҳафта давомида таълим ташкилотининг давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги сертификат берилади.

Сертификатда таълим ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тури, мақоми ва сертификатнинг амал қилиш муддати қайд этилади.

Сертификатга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги таълим ташкилотининг давлат аккредитациясидан ўтган таълим йўналишлари, мутахассисликлари, ихтисосликлари, курслари ва касблари рўйхати илова қилинади.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларига бериладиган давлат аккредитациясидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатга рўйхат илова қилинмайди.

Сертификат 5 йил муддатга берилади.

Сертификат бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Сертификат бланкалари намуналари Давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади ва унинг буюртмасига кўра "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади. Давлат инспекцияси бошлиғи сертификат бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


61. Таълим ташкилоти қайта ташкил этилган (ўзгартириш бундан мустасно) ёки тугатилган тақдирда аккредитация ҳақидаги сертификат ўз кучини йўқотади.


62. Аккредитациядан ўтган таълим ташкилоти (таълим дастурлари) доимий равишда таълим сифатини таъминлашлари шарт ва бу жараён Давлат инспекцияси томонидан мунтазам назорат қилиб борилади.

Аккредитациядан ўтган таълим ташкилоти (таълим дастурлари) томонидан таълимга оид қонунлар бузилганлиги ёки амалга оширилаётган таълим хизматлари давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мос келмаслиги ёки сертификат ва унга иловада белгиланган кўрсаткичлар доирасидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, аккредитация ҳақидаги сертификат Давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда бекор қилинади.

63. Аккредитациядан ўтган таълим ташкилотлари Давлат инспекциясида ҳисобга олинади ҳамда унинг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Таълим ташкилотлари янги ташкил этилганда, қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан, нодавлат таълим ташкилотлари тугатилганда муассислар томонидан тегишли қарор нусхаси бир ҳафта муддатда Давлат инспекциясига тақдим этилиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан биргаликда ташкил этилган таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар таълим муассасаларининг алоҳида бўлинмалари (филиаллари ва факультетлари) ўз давлатида тан олинган аккредитациядан ўтказувчи ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни асосий таълим муассасасидан олгандан сўнг, унинг нусхасини икки ҳафта муддатда Давлат инспекциясига тақдим этиши шарт.

Давлат инспекцияси ушбу ҳужжатлар асосида аккредитациядан ўтган таълим ташкилотлари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.


64. Аттестация ва аккредитация натижаларидан норози бўлган таълим ташкилотлари раҳбарлари ёки уларнинг муассислари белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат

таълим ташкилотларини аттестациядан ва

давлат аккредитациясидан ўтказиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Тадбирлар

Субъектлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда таълим ташкилотлари деб юритилади) томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб юритилади) аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза ва унинг иловаларини тақдим этиш.

Таълим ташкилотлари

Аккредитация муддати

тугайдиган йилдан

олдинги йилнинг

1 октябрига қадар


V


2-босқич

1. Давлат инспекцияси томонидан таълим ташкилотлари аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.


2. Тасарруфида давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига аттестациядан ўтказиш жадвалини ҳамда аттестацияга оид бошқа ҳужжатларни юбориш.

Давлат инспекцияси

Бир ой муддатда



Давлат инспекцияси

Ташқи баҳолаш

бошланишидан

камида икки ой олдин

1. Таълим ташкилотларида комиссиялар тузиш ва таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолашдан ўтказиш.


2. Таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижасида тўпланган маълумотлар ва материалларни Давлат инспекциясига юбориш.

Таълим ташкилотлари

Ташқи баҳолаш

бошланишидан камида

бир ой олдин

Таълим ташкилотлари

V

3-босқич

1. Давлат инспекцияси томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолашни амалга оширадиган эксперт комиссияларини ташкил этиш.


2. Эксперт комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш.


3. Эксперт комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолашдан ўтказиш.

Давлат инспекцияси

Ташқи баҳолаш бошланишидан камида

бир ой олдин

Эксперт комиссиялари

Бир ой муддатда

Эксперт комиссиялари

Низомда белгиланган

муддатларда

V

4-босқич

1. Аттестация натижалари асосида эксперт комиссиялари томонидан таълим ташкилотида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талабларига мувофиқлиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва аккредитация комиссиясига тақдим этиш.


2. Аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш.

Эксперт комиссиялари

Ташқи баҳолаш

якунлангандан кейин

бир ой муддатда

Давлат инспекцияси ва тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

Ташқи баҳолаш

якунлангандан кейин

икки ҳафта муддатда

V

5-босқич

1. Аккредитация комиссияси томонидан таълим ташкилотини аккредитациядан ўтказиш ёки ўтказмаслик ҳақидаги қарор қабул қилиш.


2. Таълим ташкилотини аккредитациядан ўтказиш юзасидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғига мувофиқ таълим ташкилотига давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисида сертификат топшириш.


3. Аккредитациядан ўтган таълим ташкилотлари ҳақида Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Аккредитация комиссияси

Ҳужжатлар қабул қилинганидан бошлаб

бир ой муддатда

Давлат инспекцияси

Икки ҳафта муддатда

Давлат инспекцияси

Сертификат

топширилганидан кейин

уч кун муддатда

V

6-босқич

Аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш.

Давлат инспекцияси ва тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

Доимий равишда





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Давлат аккредитациясидан ўтганлик тўғрисида

С Е Р Т И Ф И К А Т

20___й. "____" __________

N 0000

Ушбу сертификат аттестация натижаларига кўра


манзилида жойлашган

(юридик манзили)



нинг

(давлат таълим муассасаси ёки нодавлат таълим ташкилотининг номи)


давлат аккредитацияси

(давлат таълим муассасаси ёки нодавлат таълим ташкилотининг тури)


га

(давлат таълим муассасаси ёки нодавлат таълим ташкилотининг мақоми)


мувофиқлигини тасдиқлайди ва битирувчиларга мазкур сертификатга иловага мувофиқ таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар ва касблар бўйича давлат намунасидаги таълим тўғрисида ҳужжатлар бериш ҳуқуқини кафолатлайди (сертификат илова билан ҳақиқийдир).



Амал қилиш муддати _____ йил

М.Ў.

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи




(имзо)

(Ф.И.О.)

Серия N 0000






Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини

назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан

20___йил ___ __________ да берилган

____-рақамли давлат аккредитациясидан

ўтганлик тўғрисидаги сертификатга

ИЛОВА

нинг

(давлат таълим муассасаси ёки нодавлат таълим ташкилотининг тўлиқ номи)


давлат аккредитациясидан ўтган таълим йўналишлари,

мутахассисликлари, ихтисосликлари, курслари ва касблари

РЎЙХАТИ


Т/р

Таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар,

курслар ва касблар шифри ва номи

Таълим шакли

(кундузги, сиртқи, кечки)

Кадрлар тайёрлаш

даражаси

1.




2.




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 июнь