Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Октябрь

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

2019


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ОКТЯБРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

5

******

- 2019 йилнинг сентябрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 165-модда, тўртинчи қисми, 1-банд;

      

- 2019 йилнинг сентябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

     



9

- 2019 йилнинг IV чораги учун фойда солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм;

   

- 2019 йил учун ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми, микрофирмалар ва кичик корхоналар эса йиллик солиқ суммасининг1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи;

    


10

- 2019 йилнинг октябрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

             

- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, биринчи қисм;

             

- 2019 йилнинг октябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

             

- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.

             

   

24

- 2019 йилнинг III чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни****

   


АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди

   

- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни



АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари.


        

25

- 2019 йилнинг III чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм;

   

- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда;

- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун мазкур муддат учун тўланмаган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм; 226-5-модда биринчи ва учинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг III чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йил сентябрь ойи учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

     


Солиқ кодекси, 247-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг октябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм;

- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

    


Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм;

- 2019 йилнинг III чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2019 йил сентябрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2019 йилнинг III чораги учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг сентябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди.

        

*) Ер солиғини чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, шунингдек ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.


**) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. 2019 йил 1 сентябрдан солиқ миқдори ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш учун ЭКИҲ ўрнига 223 000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) киритилади (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармон).


***) Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


****) Қуйидагилар бундан мустасно:

чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун давомида тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.


*****) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.


******) Ҳар чоракда ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.