Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2004 й. 309-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.07.2004 й.
N 309
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ
ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2004 йил 1 августдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2004 йил 1 июлдаги ПФ-3450-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Бошланғич разряднинг энг кам ойлик иш ҳақининг белгиланган тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 июлдаги 280-сон қарори 2004 йил 1 августдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2004 йил 2 июлдаги
309-сон қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф
СЕТКАСИ
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
Тариф коэффициентлари |
0 |
1,000 |
1 |
2,181 |
2 |
2,400 |
3 |
2,641 |
4 |
2,904 |
5 |
3,181 |
6 |
3,471 |
7 |
3,773 |
8 |
4,086 |
9 |
4,401 |
10 |
4,723 |
11 |
5,050 |
12 |
5,386 |
13 |
5,727 |
14 |
6,071 |
15 |
6,423 |
16 |
6,779 |
17 |
7,140 |
18 |
7,505 |
19 |
7,877 |
20 |
8,253 |
21 |
8,635 |
22 |
9,019 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 300-модда.