Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.1992 й. 104-сон "Жун ва қоракўл терининг харид нархлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.03.1992 й.
N 104
ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ ТЕРИНИНГ
ХАРИД НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1992 йил 1 мартдан бошлаб қоракўл терининг харид нархи 1 донаси учун ўртача 600 сўм, жунники - 1 килограмми учун ўртача 120 сўм қилиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида қоракўл тери ва жуннинг янги харид нархлари прейскурантларини аниқлаштирсин ҳамда уларни ишлаб чиқарувчилар ва тайёрлов ташкилотларига маълум қилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов