Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2020 й. 736-сон "Cолиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2020 й.

N 736



CОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорликнинг замонавий рақамли шаклини жорий этиш, солиқлар ва йиғимларни ундиришда (тўлашда) солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашинувини такомиллаштириш ҳамда назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини янада такомиллаштириш, шунингдек, давлат божи ва бошқа йиғимларни ундиришнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Солиқ тўловчининг танловига кўра солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2021 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 24 октябрдаги 307-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 ноябрдаги

736-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Онлайн назорат-касса

машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини

таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

23 ноябрдаги 943-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-иловада:


а) 2-бандда:

ўн иккинчи хатбошидан "кунлик" сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"электрон тижорат - Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти";


б) 7-банднинг ўн олтинчи-йигирманчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"харид учун тўловнинг қўшилган қиймат солиғи жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;

фискал белги;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код.

Операторга юбориладиган чекдаги товарлар ва хизматлар кодлари (улар мавжуд бўлган ҳолларда) халқаро "GS1" ёки бошқа глобал тизимлар асосида юритиладиган рақамлар билан бир хил бўлиши лозим.

Чекда қўшимча равишда бошқа реквизитлар ҳам кўрсатилиши мумкин"


в) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Махсус ахборот тизимидаги шахсий кабинетларга фойдаланувчининг электрон рақамли имзо калити орқали кирилади. ТХКМ, унинг филиаллари ёки шериклик асосидаги ҳамкорлари махсус ахборот тизимидан ёки ТХКМнинг махсус ахборот тизимига боғланган дастурий маҳсулотидан ўзларининг шахсий электрон рақамли имзо калити орқали фойдаланадилар";


г) 16-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи-учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Кўчма савдо фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар ўзлари рўйхатдан ўтган жой бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларидан ушбу низом талаблари асосида рўйхатдан ўтказилади.

Агар, тадбиркорлик субъектига тегишли турғун савдо шохобчаси фаолияти тўхтатилиб, шохобчада ўрнатилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани кўчма савдо объектларида қўллаш зарурати юзага келган ҳолларда тадбиркорлик субъекти бу ҳақида фаолиятини бошлашидан олдин рўйхатдан ўтган жой бўйича давлат солиқ инспекцияларини кўчма савдони амалга ошириш жойи ва муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилади";

иккинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "турғун шаҳобча" сўзларидан кейин "(кўчма савдо объекти)" сўзлари қўшилсин,

еттинчи хатбошидаги "турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчаси" сўзларидан кейин "(кўчма савдо объекти)" сўзлари қўшилсин;


д) 18-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ариза, махсус ахборот тизимида қайд этилган вақтдан бошлаб давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан саккиз иш соати ичида кўриб чиқилади ва мазкур Низомнинг 21-банди иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланмаган тақдирда қабул қилинади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


е) 33-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса ТХКМ томонидан созлангандан ёки захирадаги ўрнатилгандан сўнг тадбиркорлик субъекти бир иш куни ичида махсус квитанция дафтари асосида амалга оширилган савдолар тўғрисидаги маълумотларни онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига киритиши лозим";


ж) 45-банддаги "уч" сўзи "ўн" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 54-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"54. Оператор ваколатли орган билан биргаликда ТХКМга юкланган вазифалар тўлик бажарилишини назорат қилиб боради. ТХКМга юкланган талаблар бажарилмаган тақдирда, оператор марказга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш бўйича ваколатли органга таклиф киритади";


и) 55-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бунда оператор томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар тадбиркорлик субъектлари томонидан нақд пулда ва нақд пулсиз кўринишда амалга оширилиши мумкин";


й) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:






ҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга

оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва

виртуал касса тизимини қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА





(техник хизмат кўрсатиш маркази номи)



техник хизмат кўрсатиш марказига

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани турғун шохобча (кўчма савдо объекти)

жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида

рўйхатдан ўтказиш тўғрисида)

Сиздан,


(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили)

манзилида жойлашган,


(тадбиркорлик субъектининг номи)

(СТИР:____________)га қарашли,


(амалга ошириладиган фаолият тури)

савдо шохобчасида фойдаланиш учун, _______________________ русумли, завод рақами (версияси) ____________________бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва ___________________________ серия рақамли фискал модулни, __________________________давлат солиқ инспекциясида рўйхатга қўйишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. Турғун шохобча (кўчма савдо объекти) мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари (бино, иншоотнинг ёки унинг қисмининг ижара шартномаси ёки кадастр ҳужжатлари).


2. Турғун савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаси (кўчма савдо объекти) манзилининг харитадаги координатаси.

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

"

к) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


ҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга

оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва

виртуал касса тизимини қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Онлайн-НКМ ёки виртуал касса давлат солиқ

хизмати органларида рўйхатга олинганлиги

тўғрисидаги маълумотлар

Ушбу рўйхатга олинганлик тўғрисидаги маълумот

(СТИР: ______________)га

(тадбиркорлик субъекти номи)


тегишли бўлган онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизими махсус ахборот тизимида қайд этилганлиги тўғрисида берилди.

Реестр рақами

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса номи

Завод (серия ёки лицензия) рақами

Фискал модул серия рақами

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса жойлашган манзил

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ҳолати

Сана



















(Давлат солиқ хизмати органи раҳбари

Ф.И.О.)

(м.ў.)

(имзо)


(сана)

(Рўйхатдан ўтказиш бўйича маъсул ходим

Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)"

л) Низомга 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга

оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва

виртуал касса тизимини қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА







(техник хизмат кўрсатиш маркази номи)



техник хизмат кўрсатиш марказига

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимини турғун шохобча

(кўчма савдо объекти) жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати

органларида рўйхатдан чиқариш тўғрисида)

Сиздан, мен фаолият юритаётган


(шохобча (кўчма савдо объекти) манзили)

манзилида жойлашган,

(СТИР: ______________)га

(тадбиркорлик субъекти номи)


қарашли,

савдо шаҳобчасида фойдаланиш


(амалга ошириладиган фаолият тури)


учун ______________________________ русумли, завод рақами (версияси) _____________________________ бўлган онлайн-НКМ (виртуал касса) ва ______________________________ серия рақамли фискал модулни, ________________________________ давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Онлайн-НКМ (виртуал касса), _______________________________ давлат солиқ инспекциясидан рўйхатдан чиқариш сабаби: ________________

Қуйидагилар илова қилинади:


1. Фискал модул ____ дона.


2. Қўшимча ҳужжатлар.

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)"

2. 2-иловада:


а) 3-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"техник жиҳатдан имконият бўлганда, чек маълумотлари билан жойлашган жойи бўйича геолакация (узунлик ва кенглик) маълумотларини операторга юбориш";

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш";

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мобиль алоқа операторининг интернет тармоғига 2G ва ундан юқори стандартлар асосида, шунингдек, СDMA ва Wi-Fi стандартлари орқали алоқа тармоғига боғланиш имкониятининг мавжудлиги;";

ўн саккизинчи хатбошидаги "таъминлаш имкониятининг мавжудлиги" сўзлари "таъминлаши ёки вақт ва санани оператор серверидан олиш имкониятининг мавжудлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Онлайн-НКМга ўрнатилган дастурий маҳсулотга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Фискал маълумотлар, шунингдек, уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт";


б) 6-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24 соат оффлайн режимида ишлагандан сўнг автоматик блоклаш тизимига ўтиш";

ўн учинчи хатбошидаги "мослаштириш имкониятининг мавжудлиги" сўзлари "мослаштиришни таъминлаши ёки вақт ва санани оператор серверидан олиш имкониятининг мавжудлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Виртуал кассага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Фискал маълумотлар, шунингдек, уларни операторга юборишда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда оператор ва киберхавфсизлик марказидан қайта хулоса олиниши шарт.

Товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишни электрон тижорат орқали амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фискал маълумотларни операторга узатишни Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулоти орқали амалга ошириши мумкин".


3. 3-иловада:


а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шунингдек, онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага хизмат кўрсатишга талаб бўлган ҳудудларда ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар сони ўттизтадан кўп бўлган туманларда ТХКМ, унинг филиали ёки шериклик асосида ҳамкорлари ушбу ҳудудда онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини очишлари шарт";


б) 6-бандда:

биринчи хатбошидан "кўрикларни қайд этиш дафтарида ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. ТХКМ ўз фаолиятини амалга ошириш учун у томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳамда ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМлар ва виртуал кассаларнинг жами сони:

мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;

мингтадан беш мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорида;

беш мингтадан ўн мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;

ўн мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.

Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин.

Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади";


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар ТХКМ, унинг ҳудудий филиаллари ёки шериклик асосида ҳамкорлари томонидан ўзи хизмат кўрсатаётган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг функционал хусусиятларига ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакилининг рухсатисиз ўзгартириш киритиш ёки бошқача тарзда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қўллаш тартиби бузилиши натижасида операторга, тадбиркорлик субъектига ёки солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.

Етказилган зарарлар экспертиза хулосаси асосида аниқланади.

Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда, ТХКМ томонидан етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади";


д) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Шунингдек, тадбиркорлик субъекти банк кафолат хатини муддатидан ўн кун олдин янгилаши ёки махсус ҳисоб рақамига белгиланган миқдорда пул маблағларини шакллантириши лозим.

ТХКМ Давлат реестридан чиқарилган, тадбиркорлик субъекти тугатилган ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (8-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари ТХКМнинг ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бунда ТХКМ томонидан захира пулининг қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Давлат реестридан чиқарилганлиги, тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;

Оператор ва ТХКМ ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги операторнинг хулосаси.

Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли бўлган тақдирда, ТХКМнинг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.

Ариза ёки илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, асослантирилган камчиликлар ариза берувчига тақдим қилинади.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин";


е) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. ТХКМ давлат солиқ хизмати органлари биноларида жойлаштирилишига йўл қўйилмайди. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Солиқ сервис" давлат унитар корхонаси бундан мустасно";


ж) қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилсин:

"18-1. ТХКМ бир ой мобайнида ишлатилмаган фискал модуллар сонининг ишлатилаётган фискал модуллар сонига нисбатан ўттиз фоиз миқдоридан кўп бўлган қисмини операторга қайтаради. Бунда операторининг махсус ахборот тизимида ТХКМларга тақдим қилинган ва улар томонидан фойдаланувчиларга берилган (ишлатилаётган) фискал модуллар ҳисоби онлайн тарзда юритилади.";


з) 19-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати;";


и) 40 ва 42-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


к) Талабларга илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларга

техник хизмат кўрсатиш марказларининг давлат

реестрини юритиш ҳамда уларга қўйиладиган

алоҳида талабларга

ИЛОВА



Давлат солиқ қўмитаси

раиси ______________га


АРИЗА

(Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш

марказини Давлат реестрига киритиш тўғрисида)

Сиздан,


(ТХКМ жойлашган манзил)

манзилида жойлашган


(тадбиркорлик субъектининг номи)

(СТИР:____________) онлайн-НКМ, виртуал касса тизимига техник хизмат кўрсатиш марказини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман.


Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамида захира қилинганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати;

2. Онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотининг ишлаб чиқарувчиси ёхуд унинг ваколатли вакили билан тузилган шартнома нусхаси;

3. ТХКМнинг фаолият юритиш жойи бўйича кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат(лар);

4. "call-марказ"га эга эканлиги тўғрисидаги маълумот;

5. ТХКМда онлайн-НКМ қурилмаси ва (ёки) виртуал касса дастурий маҳсулотига кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича малака сертификатига эга бўлган мутахассис(лар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;


Илова: ___ варақда.

(Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)"

4. 4-иловада:


а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМ ва виртуал касса сони:

мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;

мингтадан беш мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;

беш мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.

Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин.

Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади";


б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига, операторга ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.

Етказилган зарарлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва операторга юборилган чеклар ўртасидаги номутаносибликлар экспертиза хулосаси асосида аниқланади.

Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади.";


в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий таъминотини давлат реестрига киритган тижорат ташкилоти захирага қўйилган маблағлар суммаси ушбу низомнинг 8-бандида кўрсатилган миқдордан камайган тақдирда, унинг етмаётган қисми ваколатли органнинг хабарномасини олган кундан эътиборан ўн иш кунида ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига тушишини таъминлайди.

Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса Давлат реестридан чиқарилганда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (9-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бунда Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти захира пулининг қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Давлат реестридан чиқарилганлиги, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;

ТХКМлар ва ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги ТХКМларнинг хулосалари.

Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли бўлган тақдирда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.

Ариза ёки илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, асосланган камчиликларни ариза берувчига тақдим қилади.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин.";


г) 11-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати";

ўн биринчи хатбошидаги "техник кўмаклашиш маркази" сўзлари "Киберхавфсизлик маркази" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) қуйидаги музмундаги 12-1-банд қўшилсин:

"12-1. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза ва унга тегишли ҳужжатлар ваколатли орган томонидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига юборилган санадан эътиборан беш иш кунида ушбу ташкилотлар Давлат реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш ҳақидаги хулосани ваколатли органга тақдим этади";


е) 16-банддаги "бир ой муддатда" сўзлари "йигирма иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

қўлланиши рухсат этилган онлайн

назорат-касса машиналари ва виртуал

кассаларнинг Давлат реестрини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА




Давлат солиқ қўмитаси раиси

___________________________га

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларнинг

Давлат реестрига киритиш тўғрисида)

СТИР



(тадбиркорлик субъекти номи)


манзилида жойлашган

га

(юридик манзили)


(мулкчилик шакли)


______________________ русумли онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ___________________ версиясини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати;

2. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан операторнинг хулосаси;

3. Шакллантирилган касса чеклари намуналари;

4. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг эталон намунаси;

5. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;

6. Фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси);

7. Ариза берувчининг эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати;

8. Виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (патент). Бунда ҳужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади;

9. Виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотига "Киберхавфсизлик маркази" ДУК томонидан берилган экспертиза хулосаси;

10. Онлайн-НКМга сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати.


Илова: __ варақда.

(Юридик шахс мансабдор шахсининг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)"

Телефон рақами:_____________

Почта манзили:_____________".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь