Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат статистика қўмитасининг 09.02.2021 й. 5-мб-сон "2020 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 11.02.2021 й. 3193-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.02.2021 й.

N 3193-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.02.2021 й.

N 5-мб


ҚАРОРИ



"2020 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 2 октябрдаги 10-мб-сон "2020 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3193, 2019 йил 4 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2019 й., 10/19/3193/3993-сон);

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 24 апрелдаги 3-мб-сон "2020 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3193-1, 2020 йил 15 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 10/20/3193-1/0627-сон).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитасининг раиси                                    Бегалов Б.А.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 февраль