Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 10.05.2021 й. 4-сон "Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларининг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.05.2021 й. 3195-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.05.2021 й.
N 3195-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ
ҚЎМИТАСИНИНГ
10.05.2021 й.
N 4
ҚАРОРИ
Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларининг
11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 7 октябрдаги 11-сон қарори (рўйхат рақами 3195, 2019 йил 8 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 10/19/3195/4007-сон) билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларининг 11-бандида:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Бошқаруви раиси А.И. Максудов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 18 май