Соғлиқни сақлаш вазирининг 12.07.2021 й. 8-сон "Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2021 й. 3315-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.07.2021 й.
N 3315
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
12.07.2021 й.
N 8
БУЙРУҒИ
Рецептсиз бериладиган дори воситалари
рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 12 ноябрдаги 96-сон "Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3200, 2019 йил 6 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 10/19/3200/4118-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Хаджибаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 30 июль