Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 й. 578-сон "Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳамширалик иши фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2021 й.

N 578




ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХС

СИФАТИДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида" 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ўрта тиббиёт ходимлари ўзини ўзи банд қилган ҳолда ҳамширалик фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида "ҳамширалик иши" билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида рухсат берилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида" 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармони билан ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга ошириши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзини ўзн банд қилган шахс сифатида "ҳамширалик иши" фаолиятнни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида "ҳамширалик иши" фаолияти билан шуғулланишга ўрта тиббий (ҳамширалик иши, даволаш иши, акушерлик иши) ёки олий ҳамширалик иши бўйича олий маълумотга эга бўлган, давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотида ишламайдиган шахсларга (кейинги ўринларда - ҳамшира) рухсат этиш тартиби;

ҳамшира Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши тартиби;

ҳамшира мустақил ҳамшира маълумотномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширанинг малакаси тўғрисидаги сертификат, шунингдек, фаолияти юзасидан чораклик ҳисоботларни киритиш имконини берувчи ҳамда малакасини ошириб бориш муддатлари келганлиги бўйича огоҳлантириш тизимини қамраб олувчи ахборот дастурида рўйхатдан ўтиб, мустақил ҳамшира (кейинги ўринларда - мустақил ҳамшира) сифатида фаолиятини бошлаши тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширанинг малакаси тўғрисидаги сертификат, шунингдек, фаолияти юзасидан чораклик ҳисоботларни киритиш имконини берувчи ҳамда малакасини ошириб бориш муддатлари келганлиги бўйича огоҳлантириш тизимини қамраб олувчи ахборот дастурини (кейинги ўринларда - Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот дастури) жорий қилсин;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот дастурини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Давлат солиқ қўмитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилган ахборот ресурсига ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг маълумотлар базаси (регистри)га интеграция қилинишини таъминласин.


4. Белгилансинки:

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот дастурини жорий қилиш, кейинги кузатувини таъминлаш ва ривожлантириш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

мустақил ҳамширалик билан шуғуллувчи шахслар фаолияти мониторинга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот дастури орқали олиб борилади;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот дастурини ривожлантириш ва кейинги кузатувини амалга ошириш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан амалга оширилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири A.M. Хаджибаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 сентябрь