Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2022 й. 368-сон "Чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.07.2022 й.
N 368
ЧОРВАЧИЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
СОҲАСИДАГИ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ
ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони, "Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 февралдаги ПҚ-4984-сон ҳамда "Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5178-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Субсидия бериш юзасидан аризани киритиш ва кўриб чиқиш шартлари, қарор қабул қилиш ва субсидия бериш тартибини назарда тутувчи:
Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Қоракўлчилик кластерларига сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
2. Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси:
Молия вазирлиги билан биргаликда "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 7 июль