Давлат божхона қўмитасининг 22.07.2022 й. 13/02-22-24-сон "Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.08.2022 й. 3378-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.08.2022 й.
N 3378
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
22.07.2022 й.
N 13/02-22-24
ҚАРОРИ
Божхона органлари ходимларини хизмат
мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган
ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган
шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси А.Й. Мавлонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 11 август