Халқ таълими вазирининг 17.11.2022 й. 8-mh-сон "Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.11.2022 й. 2670-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.11.2022 й.
N 2670-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
17.11.2022 й.
N 8-mh
БУЙРУҒИ
"Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар
ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон "Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 13 апрелдаги 9-мҳ-сон "Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (руйхат рақами 2670, 2015 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 236-модда);
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги 13-мҳ-сон "Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (руйхат рақами 2670-1, 2018 йил 12 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/2670-1/2308-сон).
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 февралдан кучга киради.
Вазир Б.О. Саидов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 28 ноябрь