Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Февраль

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

2023


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ФЕВРАЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


q 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

q 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

q 36 соатли иш ҳафтасида - 144


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

q 5 кунлик иш ҳафтасида - 20

q 6 кунлик иш ҳафтасида - 24

  

5

***********

- 2023 йил январь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд

      

  


7

***********

- 2023 йил январь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм

  

   


9

- 2023 йил февраль ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 460-модда, бешинчи қисм

  


10

- 2023 йил январь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм

           

- 2023 йил январь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар

             

- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2023 йил февраль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*

  


Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм

  

- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2023 йил февраль ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни**

  


Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм

  

  


13

***********

- 2022 йил учун тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этишнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 1-банд

  

 


14

***********

- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2023 йил март ойидан бошлаб солиқ ҳисобида турган жойи бўйича ДСҚда белгиланган шакл бўйича қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни***

   


Солиқ кодекси, 470-1-модда, биринчи ва олтинчи қисмлар


- 2023 йил январь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадаллар тўлашнинг сўнгги куни


(Жамғариб бориладиган пенсия тизимида Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий ҳисобварақларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)

   

  

        

15


- 2022 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш*** ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар


- 2023 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар

- 2023 йил февраль ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни****

  


Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар

 

- 2022 йил учун ЎзРда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидент юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 417-модда, ўнинчи қисм

  

- 2022 йил декабрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи қисм, 2-банд, тўртинчи қисм

  

- 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи қисм, 2-банд, тўртинчи қисм

  

- 2022 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни*****

  


(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-4-б.)

  

 

        

20

- 2023 йил январь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни******

Солиқ кодекси, 259-модда; 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисм

- 2023 йил январь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи-тўртинчи қисм

- 2023 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни*******

  


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар

  

- 2023 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни********


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар

- 2023 йил февраль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*********

  


Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм

- 2023 йил январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар

   


23

- 2023 йил февраль ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни**********


Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм

  

  

25

***********

- 2023 йил январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

  

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.




*Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай тўланади.


* *Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.


** *Солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли.


*** *Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.


**** *Қуйидагилар бундан мустасно:

q йиллик ҳисоботни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

q молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

q молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.


***** *ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади.


****** *Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.


******* *Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.


******** *Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.


********* *Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.


***********Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - Солиқ ва божхона хабарлари газетаси ва "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг қайтадан чоп этилиши "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.