Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.11.2023 й. ПҚ-354-сон "Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
01.11.2023 й.
N ПҚ-354
ФАЛАСТИНЛИК ҚОЧҚИНЛАРГА ЁРДАМ
БЕРИШ ВА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ
ЯҚИН ШАРҚ АГЕНТЛИГИГА ГУМАНИТАР
ЁРДАМ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА
Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) томонидан олиб борилаётган Фаластин халқи учун гуманитар ёрдам кўрсатиш тадбирларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилсин.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) бир кун муддатда 1,5 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Ташқи ишлар вазирлигига ўтказилишини таъминласин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган маблағларни Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги ҳисоб рақамига ўтказиб берсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 2 ноябрь