Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
2025 йилда таътил пули ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади

Таътил пулини ҳисоблаш қоидалари мураккаб эмас, лекин ҳисоб-китобларда хатоликлар учраб туради. Масалан, тажрибасиз бухгалтер ходимга таътил берилаётган иш даврини ва ходимнинг таътилга чиқиши олдидаги ойга олдинги ҳисоб-китоб даврини чалкаштириб юбориши мумкин.
Бошқа муҳим нозикликлар ҳам бор. Таътил пули ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни барча қоидаларга мувофиқ қандай ҳисоблашни «Норма» эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди.
Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Ходим ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақт учун унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, уни ҳисоб-китоб қилиш қоидалари Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган.
Иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи таътил пулини ҳисоблаш кунидаги МҲТЭКМдан кам бўлиши мумкин эмас.
Таътил пули
Таътил пулини тўғри ҳисоб-китоб қилиш учун энг аввало ҳисоб-китоб даври – ходим таътилга чиққан ойдан олдинги календарь иш ойларини аниқланг . Ушбу давр 12 ойни ташкил этади. Агар ходим ташкилотда 12 ойдан кам ишлаган бўлса, унинг ҳисоб-китоб даври ҳақиқатда ишланган ойлар сонига тенг.
Тегишли ойнинг 1-санасидан 30 (31)-санасигача (февралда - 28 (29)-санагача) бўлган давр киритилган ҳолда календарь ой ҳисобланади.
Таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш тартиби ҳисоб-китоб даврининг барча ойлари тўлиқ ишлаб берилганлиги ёки унда тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар борлигига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз
Ўртача иш ҳақи аниқланганда ҳисоб-китоб давридан вақт, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади, агар :
- ходим учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолган бўлса, болани овқатлантириш учун танаффуслардан ташқари
. Масалан, агар улар ҳисоб-китоб даврига тўғри келса, олдинги меҳнат таътили
, ўқув
ёки ижодий таътил
давридан;
- ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса;
- ходим иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриш туфайли ишламаган бўлса;
- ходимга ногиронлиги бўлган болалар ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш учун қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари берилган бўлса
;
- ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланган ёки ҳақ тўланмаган ҳолда ишдан озод этилган бўлса.
Шунингдек, сизга ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисмини – қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятидаги бошқа тўловлар суммасини аниқлашингиз лозим . Сўнгра қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидан келиб чиққан ҳолда таътил пули тўловлари суммасини ҳисоблаб чиқариш мумкин.
Вақтбай, ишбай ва тарифсиз меҳнатга ҳақ тўлаш тизимларига эга ходимларнинг таътил пулини ҳисоблашнинг қадамма-қадам йўриқномаси, формулалари ва мисоллари – «Таътил пули қандай ҳисобланади» тавсиясида.
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация
Ходимга пул компенсациясини тўланг:
- иш даврида, унинг хоҳишига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили учун унинг минимал давомийлигидан – 21 календарь кундан ортиқ қисми учун
;
- меҳнат шартномаси бекор қилинганда барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун
.
Масалан, агар меҳнат шартномаси бўйича ходимга 24 календарь кунлик таътил берилиши керак бўлса:
- 21 кунлик таътил натурал шаклда мажбурий равишда берилиши керак;
- 3 кун учун ходимнинг аризаси бўйича пул компенсацияси тўланиши мумкин.
Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни таътил пули билан бир хил тартибда ҳисоблаб чиқаринг.
«Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш» тавсиясидан сиз қуйидагиларни билиб оласиз:
- турли вазиятларда фойдаланилмаган таътил кунлари сонини аниқлаш;
- компенсацияни ҳисоблаш (амалиёт мисолларида).
Сиз охирги марта ўзингиз қачон тўлиқ таътилга чиққан эдингиз? Ёки сизнинг компаниянизда бухгалтерга фақат «компенсация» бериладими?