Полезное для бухгалтера в феврале:
Бухгалтер лавозими ҳақида 5 афсона – мутахассислик таълими, пул ва бошқа муҳим нарсалар ҳақида

1-афсона. "Агар менда мутахассислик бўйича олий ўқув юртининг дипломи бўлмаса, ҳеч нарсага эришиб бўлмайди"
ACFP сизнинг тажрибангиз асосида олий молиявий малакага эга бўлишингизга ёрдам беради - ҳатто сиз молия олий ўқув юртини тугатмаган бўлсангиз ҳам.
JES дастури билан сиз дунёнинг 176 мамлакатида тан олинадиган АССА "Молия ва бизнес бошқаруви" халқаро дипломини олишингиз мумкин.
JES - бу АССА ва миллий профессионал ташкилотларнинг қўшма имтиҳонлари схемаси. Ўзбекистонда JES схемаси бўйича имтиҳонларни ACFP ACCA билан ҳамкорликда ўтказади.
ACCA дипломи молия олий ўқув юрти бакалавриат дастурига тенг ва нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам карьера қуришга ёрдам беради. Уни олиш учун бошқа соҳадаги олий ўқув юртлари битирувчилари базавий даражадаги 5 та ва профессионал даражадаги 6 та имтиҳонни топширишлари керак.
Ҳаммаси ўз қўлингизда, молия олий ўқув юрти "гувоҳнома"сининг йўқлиги ҳеч қандай тўсиқ эмас, фақат қўшимча босқич керак бўлади.
Молиявий олий ўқув юрти дипломи билан эса бу йўл янада қисқароқ бўлиши мумкин
2-афсона. "Энди кеч бўлди"
"Юқори даражадаги молия мутахассиси бўлиш" мақсади агар унга анъанавий йўл билан борилса, ҳақиқатан ҳам кўп вақт талаб қилади. ACFP билан бу йўл тахминан 3 йил давом этиши мумкин, агар ҳаракат қилинса.
ACFP ижрочидан то топ-менежергача бўлган тўртта кетма-кет босқични таклиф қилади. Ҳар бир босқич - алоҳида диплом. Ва бунга сизга олий ўқув юртида таълим олишга қараганда камроқ вақт керак бўлади. Молия олий ўқув юрти дипломи билан эса бу йўл янада қисқароқ бўлиши мумкин!
3-афсона. "Ўқиш жуда қиммат туради"
Сиз ўқиш ва имтиҳонларни бир неча йил олдиндан режалаштиришингиз мумкин. Ўртача харажатлар - ойига 1 МҲЭКМ миқдорида. Иш ва ўқишни бирлаштириш, малакани қадамма-қадам тасдиқлаш мумкин.
Олий молиявий маълумотсиз ўқишни "Молиявий ва бошқарув ҳисобига кириш" ягона имтиҳонидан бошланг. ACFPда "абитуриент" мақомини олиб, ҳамкор ўқув марказларида имтиҳонга бепул тайёргарлик кўришингиз мумкин. Ассоциацияда иштирок этиш биринчи йил ҳам бепул.
4-афсона. "Инглиз тилини билиш керак"
Диплом учун имтиҳонлар рус тилида қабул қилинади.
Бундан ташқари - ACFP дастурларининг ACCAда аккредитацияси туфайли дипломнинг иккита фанини ("Солиқлар" ва "Ҳуқуқ"), шунингдек базавий даражадаги 3 та имтиҳонни ўзбек тилида топшириш мумкин.
5-афсона. "АССА дипломи учун солиқлар ва ҳуқуқ бўйича имтиҳонлар РФ қонунчилиги бўйича топширилади"
Ўзбекистон мутахассислари собиқ совет мамлакатлари орасида биринчи бўлиб ACFP томонидан ишлаб чиқилган дастурларнинг ACCAда аккредитациядан ўтганлиги туфайли бу имтиҳонларни миллий қонунчилик бўйича топшириш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Афсоналарга сизнинг юқори мавқега эришишдаги мақсадларингизга эришишга тўсқинлик қилишига йўл қўйманг! Бизнинг менежерларимиз батафсил маълумот берадилар. Қўнғироқ қилинг: 71 200-00-45
Эътибор беринг
Сиз АССА "Молия ва бизнес бошқаруви" халқаро дипломига қараб биринчи қадамни ҳозироқ қўйишингиз мумкин, "Молиявий ҳисобга кириш" ва "Бошқарув ҳисобига кириш" бепул курсларида ўқинг. Бунинг учун сиз аввал ACFPнинг абитуриенти бўлишингиз керак.