Китобни чет элда нашр этиш ҳуқуқини бериш қандай солиқ оқибатларига олиб келади

preview

«Биз нашриётмиз, китобларимизни нашр этиш ҳуқуқини Латвия нашриётига сотмоқчимиз. Биз ва Латвия компанияси учун қандай солиқ оқибатлари бўлади?»

Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Сизнинг нашриётингиз учун китобларни нашр этиш ҳуқуқини тақдим этганлик учун мукофот - бу роялти .

Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ, Латвия компаниясидан Ўзбекистон корхонасига бундай даромад тўланганда солиқ ҳам Ўзбекистонда, ҳам Латвияда ушлаб қолиниши мумкин . Солиқ ставкаси 10 фоиздан ошмаслиги керак .

Ўзбекистонда фойда солиғини ҳисоблашда Латвияда тўланган солиқ суммаси Солиқ кодексининг 342-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ ҳисобга олинади.

Ўзбекистонда роялтига ҚҚС тўланмайди, чунки хизматлар кўрсатиш жойи Ўзбекистон деб тан олинмайди .

 

 

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /ru/publish/doc/text202192_kitobni_chet_elda_nashr_etish_huquqini_berish_qanday_soliq_oqibatlariga_olib_keladi