Қарзни қоплаш учун АВларни янги кредитор ҳисобига қандай ўтказиш мумкин

preview

«Компания чет эл молия ташкилотидан тракторлар сотиб олиш учун кредит олди. Тракторлар (импорт) умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида келиб тушди. Бугунги кунга келиб, кредитнинг 1 миллион доллардаги миқдори ёпилган ва фоизлар тўланган. Кредитнинг қолган 500 минг доллар миқдоридаги  қисмини тўлай олмаймиз, маблағ йўқ. Бошқа маҳаллий компания шу суммага тракторлар уларга ўтиши шарти билан келгусида кредитни ўзига қайта расмийлаштиришга тайёр. Кредитор бунга рози.

Бу ҳолатда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ қандай турдаги шартномани тузиш мумкин? Бу операциялардан қандай солиқ оқибатлари (ҚҚС, фойда солиғи) юзага келади (асосий қарзнинг тўланган қисми ва фоизлари бўйича ва тўланмаган қисмининг қолдиғи бўйича)? Бу ерда СКнинг 244-моддаси 6-банди қўлланиладими?

Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пулли базасидан олинган, уни истисно тариқасида эълон қиляпмиз. Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавобларнинг тўлиқ базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro обунасини расмийлаштиринг.

 

– Кўриб чиқилаётган ҳолатда иккита операция содир бўлмоқда: қарзни ўтказиш ва тракторларни қарзни тўлаш ҳисобига топшириш. Кредиторнинг ўзгариши солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. Аммо тракторларни қарзни тўлаш ҳисобига топшириш пайтида реализация содир бўлади ва ҚҚС ҳамда фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.

 

Қарзни ўтказиш

Қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади . Кредитор (молия ташкилоти) қарздорнинг ўзгаришига рози бўлгани учун, сиз қарзни ўтказиш тўғрисида шартнома тузишингиз мумкин. Қарзни ўтказиш дастлабки битим тузилган шаклда (оддий ёзма ёки нотариал шаклда) амалга оширилади.

Бунда кредиторнинг ваколатли шахси қарзни ўтказишга розилик бериш тўғрисидаги хабарномани бу ҳақда келишув тузилгунга қадар юбориши мумкин. Ёки - сиз кредитор, жорий қарздор ва янги қарздор иштирокида қарзни ўтказиш тўғрисида уч томонлама шартнома тузишингиз мумкин.

Қарзни ўтказишда сизда кредиторнинг алмашинуви содир бўлади, аслида қарздорлик сизда сақланиб қолади, шунинг учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди. Бу ҳолатда СКнинг 244-моддаси 6-банди қўлланилмайди.

 

Тракторларни қарзни тўлаш ҳисобига топшириш

Қарзни учинчи шахсга ўтказишда корхонада унинг олдида қарздорлик юзага келади. Агар у тракторларни қарзни тўлаш ҳисобига топширмоқчи бўлса, янги кредитор билан қуйидагиларни тузиши мумкин:

  • қарзни тўлаш мажбуриятини тракторларни етказиб бериш мажбурияти билан алмаштириш бўйича янгилаш шартномаси;
  • товарни сотиш шартномаси ва дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида келишув.

Тракторлар қарзни тўлаш ҳисобига топширилаётгани учун, бу топшириш реализация деб тан олинади  ва ҚҚС солиғига тортилади . Солиқ базаси ҚҚСни киритмасдан тракторларни реализация қилиш қиймати бўлади .

Тракторларнинг чиқиб кетишидан олинган молиявий натижа фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида СКнинг 298-моддасига мувофиқ аниқланади. Уларни реализация қилишдан олинган фойда фойда солиғини ҳисоблашда корхонанинг умумий даромадига киритилади .

 

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text203111_qarzni_qoplash_uchun_avlarni_yangi_kreditor_hisobiga_qanday_utkazish_mumkin