Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Ижара тўлови ижаранинг энг кам ставкасидан кам бўлса, ЖШДС қандай ҳисобланади

«24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга 8-иловага мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2025 йилда Тошкентда нотурар жойни ижарага беришда белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаси – 45 000 сўм. Нотурар жойни ижарага беришдан олинган даромад бўйича солиқ 45 000 сўм ставкадан 2 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланадими? Яъни, 90 000 сўм энг кам ставкани хона майдонига кўпайтирган ҳолдами?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитаси Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
Эътибор беринг
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro тизимига уланинг.
– 2025 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, турар ва нотурар жойлар бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаларига 2 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли. Тошкент шаҳрида бу коэффициент ер солиғини ҳисоблаш мақсадида белгиланган ҳудудлар бўйича белгиланади
.
2025 йилда Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкалари:
Ижарага берувчи шартномада ижарага олувчи билан келишган ҳолда ижара тўловининг исталган суммасини белгилашга ҳақли. Бунда, агар шартнома бўйича ижара тўлови оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда энг кам ставка бўйича аниқланган суммадан кам бўлса, солиқ энг кам ставкадан келиб чиқиб ҳисобланади.
Шартли мисол:
Жисмоний шахс юридик шахсга Тошкент шаҳрида 50 кв.м майдондаги нотурар жойни 45 000 сўм нархда ижарага беради. Оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда энг кам ставка – 1 кв.м учун 90 000 сўм (45 000 х 2).
ЖШДС:
- 50 х 90 000 х 12% = 540 000 сўм.
Юридик шахс жисмоний шахсга ЖШДСни чегирган ҳолда ижара тўловини тўлайди:
- 50 х 45 000 – 540 000 = 1 710 000 сўм.
Батафсил маълумотни тавсияда ўқинг: