Қандай қилиб воситачи онлайн-НКМ (виртуал касса) маълумотларининг солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда автоматик тарзда акс этишининг олдини олиши мумкин

preview

Апрелда ДСҚ механизмни жорий этди, у туфайли онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг маълумотлари солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда автоматик тарзда “ўтиради”. Бундай шароитларда воситачилар қандай ишлайдилар? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Шерзод ТЕШЕБАЕВ жавоб берди:


- Савдо ва аҳолига хизматлар кўрсатишда воситачи сифатида иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботида онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали реализация қилиш суммасини кўрсатишлари керак эмас. Бироқ уларда ушбу маълумотлар дастлабки ҳолатда, бошқа солиқ тўловчиларда каби, ҳисоб-китобларда автоматик тарзда “ўтиради”.

Улар ушбу маълумотларни ҳисоботдан чиқариб ташлай олишлари учун онлайн-НКМ ва виртуал касса чеклари бўйича маълумотларни ҳисоботда автоматик тарзда бекор қилиш механизми ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бу бундай ишлайди:

  1. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “ЮШнинг онлайн-НКМ ва виртуал касса тўғрисида маълумот” интерактив хизматини танланг.
  2. Менюда “Тушумлар бўйича ҳисобот”ни танланг.
  3. Фильтрда “Солиқ ҳисоботларида чекнинг маълумотлари акс эттирилсинми?” сатрини топинг ва сатр олдида турган белгини “олиб ташланг”.

Тахминан бир соатдан кейин ҳисоботнинг онлайн-НКМ (виртуал касса) маълумотлари учун мўлжалланган майдонида рақамлар нолга айланади.

Агар тадбиркорлик субъекти онлайн-НКМ (виртуал касса) ёрдамида товарларни (хизматларни) нафақат воситачи сифатида сотса, улар бўйича маълумотларни бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш йўли билан киритиш зарур бўлади. Уни тақдим этиш қоидалари 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илованинг 59-бандида белгиланган.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади