Ортиқча тўловларни солиқлар бўйича автоматик тарзда ўтказишдан қандай воз кечиш мумкин
Солиқ тўловчилар ортиқча тўловларни бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш ҳисобига автоматик тарзда ўтказишдан воз кечишлари мумкин. Солиқ қўмитаси мутахассислари буни my.soliq.uzдаги солиқ тўловчи шахсий кабинетининг функционали ёрдамида қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида сўзлаб беришди.
Тавсиядан фойдаланамиз!
– 2022 йилнинг 1 майидан бошлаб ортиқча тўланган солиқ суммаларини бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши юридик шахслар учун тўлиқ автоматлаштирилган (ҚҚС, ЖШДС ва ижтимоий солиқдан ташқари).
Солиқ тўловчида ортиқча тўлов ҳосил бўлган куннинг эртасига тизим автоматик тарзда унинг қарзни узиш ҳисобига ҳисобга олиниши тўғрисида хулосани шакллантиради ва уни 1-5 кун ичида ижро этилиши учун туман ғазначилигига юборади. Бу ҳақда солиқ тўловчини шахсий кабинет орқали хабардор қилишади.
Қандай воз кечиш мумкин
Солиқ тўловчи ортиқча тўловни автоматик тарзда солиқлар бўйича ўтказишдан воз кечишга ҳақли. Бунинг учун:
1) my.soliq.uzдаги шахсий кабинетга киринг;
2) “Хизматлар” бўлимида “ЮШ ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини қайтариш ёки бошқа солиқ турига ўтказиш”ни танланг;
3) очилган ойнада кўк рангдаги “Ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини бошқа солиқлар бўйича мавжуд қарзларни узиш ҳисобига автоматик ҳисоб-китоб қилиш” қаторига босинг;
4) автоматик тарзда ўтказиш функциясини ўчириш учун “Йўқ”ни танланг;
5) “Юбориш”га босинг.
Экранда “Автоматик тарзда хулоса юбориш тизими ўчирилган”лиги ҳақида хабарнома пайдо бўлиши керак.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади
- СОРЖ-199 қарздорлигини солиқлар бўйича ортиқча тўлов ҳисобидан сўндириш мумкинми
- “Ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини қайтариш ва ҳисобга олиш” интерактив хизмати нимага ишламаслиги мумкин
- Талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечишда даромад қачон эътироф этилади
- Камерал текширув ортиқча ундирилган солиқларни қайтаришга қандай таъсир қилади
- Фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов қайси санагача аниқланиши керак