«Е-Контракт» тизимида қандай ишланади. Қадамма-қадам йўриқнома

preview

Йирик корхоналарда «Е-КОНТРАКТ»  тизимида импорт ва экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан савдо бўлимлари шуғулланади. Кичкина корхонада ушбу вазифа бухгалтерия ходимларига юклатилиши мумкин.

Контрактни қандай қилиб рўйхатдан ўтказиш, унга ўзгартиришлар киритиш, қўшимча келишув тузиш, спецификацияни қўшиш ёки уни ўзгартириш ва ниҳоят, амалга оширилган контрактни тизимда ёпиш ҳақида buxgalter.uz учун ТИФ бўйича эксперт Динара КИЛЬКЕЕВА томонидан тайёрланган қадамма-қадам йўриқномада ўқинг.

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

1. «Е-КОНТРАКТ» дастурини юклаб олиб, ўрнатинг. Дастурни ўрнатиш бўйича йўриқнома дастур билан юклаб олинган архивда мавжуд.

 

Эътибор беринг
Дастурни йўриқномага қатъий риоя қилиган ҳолда ўрнатиш лозим.

 

Дастур ўрнатилгандан кейин сизнинг ШКдаги иш столида дастурни ишга тушириш учун ёрлиқ пайдо бўлади.

 

 

2. Дастурни ишга туширинг ва сизда унинг интерфейси очилади:

 

 

3. Очилган ойнада юқори панелдаги «Операциялар» тугмасига босиш ва  «Иш базаларини очиш» бандини танлаш лозим:

 

4. Иш базалари очилгандан кейин қуйидаги кўринишдаги майдон очилади:

 

5. Янги контракт яратиш учун «+» тугмасига («Янги контракт» тугмасининг белгиланиши) босиш зарур. «+» тугмасига босгандан кейин контракт тўғрисидаги ахборотни тўлдириш учун майдон очилади:

 

6. Ушбу майдонга контракт тўғрисидаги барча асосий ахборотни киритиш – қизил ранг билан белгиланган барча майдонни тўлдириш зарур.

 

Эътибор беринг
Маълумотномаларни ўз ичига олган майдонлар маълумотномани очиб, зарур қийматни танлаш орқали тўлдирилади. Масалан, банк СТИРи ва МФОси банклар маълумотномасидан танланади:

 

7. Контракт тури ҳам тақдим этилган рўйхатдан танланади:

 

8. Контракт сақловчи тўғрисидаги ахборот «ТИФ иштирокчиси маълумотномаси» ёрдамида 15-графа охиридаги одамча кўринишидаги нишончага босиш йўли билан тўлдирилади. Сизда контракт сақловчини барпо этиш учун шакл очилади, унда «+» нишончаси ёрдамида чекланмаган миқдорда ТИФ иштирокчиларини қўшиш мумкин ва шундан кейин зарурат бўлганда уларни ташлаш мумкин.

Эътибор беринг
Фирма номи қўштирноқсиз тўлдирилади.

 

Эътибор беринг
Барча графаларни тўлдиргандан кейин «Сақлаш» тугмасига босишни унутманг.

9. Контракт валютаси  тегишли «Валюталар маълумотномаси»дан тўлдирилади..

Эътибор беринг
У 860 коди билан бўлиши мумкин эмас – ўзбек сўми. Асосан контрактларда: 840 – АҚШ доллари, 978 – Евро ёки 643 – Россия рубли кодларидан фойдаланилади.

10. «24) «Валюта коди 1» майдони тўлдирилгандан кейин «Валюта ҳисоб-китоби 1» ойначаси пайдо бўлади, унда белги қўйиш лозим.

11. Шундан кейин «25) «Контракт суммаси 1» графаси тўлдирилади.  Рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган ҳар қандай контракт суммага эга бўлиши керак.

Эътибор беринг
Агар контракт суммаси контрактнинг барча спецификациялари суммасидан шаклланса, дастлабки рўйхатдан ўтказишда биринчи спецификациядан сумма қўйилади, кейинги барчасини рўйхатдан ўтказишда эса қўшимча келишув орқали барча спецификацияларни қўшиш йўли билан оширилади.

 

 

12. 28-графада «Контракт предмети» – «Товар» ёки «Хизмат» танланади. «Товар»  позицияси танлангандан кейин  29-графа «Товарнинг умумий номи» очилади, унда товарнинг номини қисқача кўрсатиш лозим (масалан: «Ускуна»).

Эътибор беринг
Агар сиз 28-графада контракт предмети - «Хизмат»ни танлаган бўлсангиз, 29-графа пайдо бўлмайди.

 

 

 

 

Эътибор беринг
«Контракт спецификацияси билан» бандидан белги олиб ташланмайди.

13. Чет эллик ҳамкор тўғрисидаги маълумотлар 30-графа охирида “одамча” шаклидаги нишонча ёрдамида тўлдирилади. «+» нишончаси ёрдамида чет эллик ҳамкор қўшилади. Чет эллик ҳамкорларни чекланмаган миқдорда қўшиб, заруратга кўра уларни танлаш мумкин.

Эътибор беринг
Фирма номи қўштирноқсиз тўлдирилади.

 

 

 

Эътибор беринг
Барча графаларни тўлдириб бўлгач, «Сақлаш» тугмасига босишни унутманг.

14. «Контракт» варағи тўлдирилгандан кейин у қуйидаги кўринишга эга бўлиши керак:

 

15. Шундан сўнг «Қўшимча келишувлар /спецификациялар» ҳаволаси бўйича ўтиш зарур, унда «+» нишончаси ёрдамида контракт товарлар билан бўлса, товарларга янги спецификацияни ёки агар контракт хизматларга расмийлаштирилса, хизматларга янги спецификацияни барпо этиш лозим.

 

Эътибор беринг
Спецификациянинг тартиб рақами автоматик тарзда қўйилади, кетма-кет тарзда рақамланиши лозим, аввал 1-сон, кейин 3-сон, ундан кейин 2-сон бўлмаслиги керак.

16. Спецификация санаси контракт санасига асосан кўрсатилади. «Экспортга товар/ импортга товар» киритиладиган варағи контракт тури бўйича автоматик тарзда киритилади ва ўзгартириш киритилмайди. Спецификацияда қизил рангда белгиланган барча майдонлар тўлдирилади. Барча товарлар суммаси 5-графада «Спецификациянинг умумий суммаси»да кўрсатилади.

 

 

Эътибор беринг
Агар сизда товарлар кўп бўлса спецификациядан пастда жойлашган махсус шаблондан фойдаланиб, уни тўлдиришингиз мумкин:

 

 

 

Шундан кейин тугма ёрдамида контрактга олиб ўтилади:

 

18. Хизматларга спецификация қуйидаги кўринишга эга:

 

Унда ҳам қизил ранг билан белгиланган барча майдонлар тўлдирилади.

19. Спецификация тўлдирилгандан кейин «Контрактнинг бошқа ҳужжатлари» ҳаволасига ўтиш лозим ва унда қуйидагиларни барпо этамиз:

  • импорт учун –  «Инкотермс бўйича етказиб бериш базиси» ва «Ҳисоб-китоблар шакли»:

 

  • экспорт учун – «Инкотермс бўйича етказиб бериш базиси» и «Экспорт шартлари»:

 

  • хизматлар учун – фақат «Ҳисоб-китоблар шакли (импорт) /экспорт шартлари (экспорт)». Хизматлар учун етказиб бериш базиси тўлдирилмайди.

 

20. Барча ҳаволалар тўлдирилгандан кейин контрактга қайтиб, «ТСОЯЭАТда қайд этиш учун электрон нусха»ни шакллантириш лозим. Шундан кейин уни ЭРИ билан имзолаб,  my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтказиш учун жўнатиш зарур.

 

21. my.gov.uz да рўйхатдан ўтказилганлиги далили сифатида сизда «Муваффақиятли» ойначаси ва ИДР чиқади, ундан охирги бешта рақамни  - «Контрактни рўйхатдан ўтказиш рақами»ни олиш ва  уларни контрактни ТСОЯЭАТга киритиш санаси ёнида белги қўйиш 6-графани тўлдириш йўли билан 6-графага киритиш керак:

 

22. Шундан кейин «Сақлаш» тугмасига босиш лозим.

23. Қойил! Сизнинг контрактингиз рўйхатдан ўтказилди!

E-КОНТРАКТ КАНДАЙ ЁПИЛАДИ

Товарларга импорт/экспорт контрактлари бўйича барча операциялар тугаганидан кейин у ёпилиши лозим. Бунинг учун «Контрактнинг бошқа ҳужжатлари» ҳаволасидан фойдаланиб, «+» ва «Барпо этиш» – «Контракт бўйича операцияларни  тугатиш» нишончасига босиш керак

Ушбу файл шакллантирилади ва my.gov.uz  орқали жўнатилади. Жавоб «Муваффақиятли» мақоми билан қайтиши лозим.

 

Эътибор беринг
Хизматлар бўйича контрактни тугаллашдан олдин унга «Бажарилган ишлар далолатномаси»ни киритиш зарур: «Контрактнинг бошқа ҳужжатлари»га, « +» нишончасига ва «Барпо этиш» – «Кўрсатилган хизматлар (ишлар) далолатномаси (тасдиқловчи ҳужжат)»га босилади.

 

Бажарилган ишлар далолатномаси худди шундай шакллантирилади ва  my.gov.uz га жўнатилади. Жавоб «Муваффақиятли» мақоми билан қайтиши керак.

ЎЗГАРТИРИШЛАР ҚАНДАЙ КИРИТИЛАДИ

Контракт рўйхатдан ўтказилгандан кейин унга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлса, буни икки усулда бажариш мумкин:

1. Агар хатога йўл қўйилган бўлса, бироқ тўлов ҳали амалга оширилмаган ва божхона расмийлаштируви бўлмаган бўлса:

  • «Контрактнинг бошқа ҳужжатлари» ҳаволасини танланг, «+» нишончасига,  «Барпо этиш»  – «Қўшимча келишувсиз контрактга ўзгартиришлар киритиш»га босинг:

Таклиф этилган рўйхатдан тузатиш учун бандларни ташлаш зарур, улар стрелка ёрдамида чап устундан ўнг устунга олиб ўтилади ва янги қиймат графасида тузатилади. «Контрактга ўзгартириш киритиш» ойнасига босинг. Шундан кейин «Тайёр» ойнаси пайдо бўлади, унда  «ОК» тугмасига босиш зарур. Дастур сизни автоматик тарзда «Контрактнинг бошқа ҳужжатлари» ҳаволасининг асосий варағига ўтказади ва сиз яна бир бор тегишли графаларга маълумотлар тўғри киритилганлигини текшириб олишингиз мумкин бўлади.

1.2. Агар «Спецификация», «Етказиб бериш базиси» ёки «Ҳисоб-китоблар шакли»га ўзгартиришлар киритиш зарурати туғилса, сиз:

  • ушбу ўзгартиришларни қўлда киритишингиз, уларни сақлаб, «Спецификацияни илова қилиш (бошқа ҳужжатни илова қилиш)» тугмасига босган ҳолда «Қўшимча келишувсиз контрактга ўзгартиришлар киритиш»га уларни илова қилишингиз даркор;
  • шундан кейин «Қўшиш/Ўзгартириш» ҳаракати танланиб, «Ок» тугмасига босилади.

1.2. Агарда «Спецификация», «Етказиб бериш базиси» ёки «Ҳисоб-китоблар шакли»да ҳаммаси тўғри бўлиб, ўзгартириш киритиш зарур бўлмаса, сиз «Қўшимча келишувсиз контрактга ўзгартиришлар киритиш» ҳаволасига қайтиб, файлни шакллантириб my.gov.uz га жўнатишингиз зарур бўлади. Жавоб «Муваффақиятли» мақоми билан қайтиши керак.

2. Агар контракт бўйича операциялар амалга оширилган бўлса, барча ўзгартиришларни «Қўшимча келишув»ни расмийлаштириш йўли билан ўтказиш зарур. Бунинг учун   «Қўшимча келишув/Спецификация» ҳаволасида «+» ва «Барпо этиш» – «Қўшимча келишув» нишончасига босиш зарур.

Контрактга «Қўшимча келишув» ҳаволаси бўйича ўзгартиришлар «Қўшимча келишувсиз контрактга ўзгартиришлар киритиш» ҳаволаси каби киритилади, бироқ «Қўшимча келишув» - «Келишув предмети»нинг 4-графаси мажбурий тартибда тўлдирилади.