Карантин тугагач бизнес қандай солиқ текширувларидан ўтади

preview

Президентнинг ПФ–5969-сон Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилган, жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно. Бироқ текширувларнинг бошқа турлари ҳозирданоқ ўтказилмоқда ёки карантин тугаши билан ўтказила бошлайди. Янги таҳрирдаги СКга мувофиқ, уларнинг ҳар бир тури бўйича қонуности ҳужжат кўринишида алоҳида низом тасдиқланиши керак, сабаби СКда барча тартиб-таомиллар ва ҳужжатларнинг шакллари тўлақонли ёритилмаган. Бундай низомлар қабул қилингунига қадар фақат Кодексга таянишга тўғри келади. «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ солиқ текширувларининг барча турлари ва қоидаларини битта солиштирма жадвалда жамлади.

 

Камерал солиқ текшируви

Сайёр солиқ текшируви  

Солиқ аудити

(1.01.2021 йилгача ўтказилмайди) 

1. Таъриф 

Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботни, шунингдек унинг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади.

«Камерал» сўзининг ўзи корхонага бормасдан текширишни англатади

Сайёр солиқ текшируви – солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш. Текширув чоғида ҳисобга олиш ҳужжатларининг, ТМҚ ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади

Сайёр текширув илгари амал қилган қисқа муддатли текширувлар, хронометраж кўздан кечириш, мавзули экспресс-ўрганиш ва бошқаларни ўз ичига олган

Солиқ аудити – муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш. Солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб субъектларига нисбатан ўтказилади. .

Солиқ аудити илгари амал қилган солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиши)ни ўз ичига олган. Таваккалчилик даражасини солиқ органлари солиқ тўловчи бўйича мавжуд бўлган барча – ички ва ташқи ахборотни таваккалчиликни таҳлил этиш асосида аниқлайдилар

 

2. Ўтказиш учун асос     

Солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи. Буйруқда қуйидагилар кўрсатилади:

  • солиқ тўловчининг номи ва СТИРи;
  • текширувчи шахсларнинг Ф.И.О. ва лавозими;
  • ўтказиш муддатлари;
  • текширилаётган давр;
  • текширилаётган солиқлар ва йиғимларнинг турлари.

Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботлари ва ҳисоб-китобларида аниқланган камчиликлар, солиқ органларида мавжуд бўлган ва четдан келадиган солиштирма ахборот камерал текширув учун асос бўлиши мумкин

Солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи. Буйруқда қуйидагилар кўрсатилади:

  • солиқ тўловчининг номи;
  • текширувчи шахсларнинг Ф.И.О. ҳамда лавозими;
  • текширувларни ўтказиш муддатлари;
  • текширув мақсади .

Солиқ тўловчини камерал текширувдан ўтказиш натижалари, солиқ органларида мавжуд бўлган ва четдан келадиган ахборот, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунбузарлик далиллари ҳақидаги мурожаатлари сайёр текширув ўтказиш учун асос бўлиши мумкин

Солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи. Буйруқда қуйидагилар кўрсатилади:

  • текшириладиган солиқ тўловчининг номи ва СТИРи;
  • текширувчи шахсларнинг Ф.И.О. ҳамда лавозими;
  • солиқ аудитини ўтказиш муддатлари;
  • мақсади;
  • тасдиқланган аудитни ўтказиш дастури.

Солиқ органлари солиқ аудити ўтказилиши бошланишидан камида 30 календарь кун олдин солиқ тўловчига солиқ аудити ўтказилиши тўғрисида хабарнома юборади. Агар солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлса, солиқ органи ДСҚ билан келишган ҳолда солиқ тўловчини олдиндан хабардор этмасдан солиқ аудитини бошлашга ҳақлидир .

2022 йил 1 январгача солиқ органлари ЎзР Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни солиқ аудити тайинланганлиги тўғрисида хабардор қилади .

Таваккалчиликни таҳлил этиш, сайёр текширув натижалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларнинг ахбороти, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунбузарлик далиллари ҳақидаги мурожаатлари асос бўлиши мумкин. Илгари тафтишлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилган бўлса, ҳозир тегишли органни хабардор қилишнинг ўзи кифоя

3. Текшириладиган давр 

Даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан

СК бўйича даъво муддати – 5 йил

Даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан

 

Даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги давр

4. Ўтказиш жойи  

Текширув солиқ тўловчи ҳисобда турган солиқ органида, корхонага бормасдан ўтказилади

Солиқ тўловчи фаолият юритадиган жой

5. Текширув объекти  

Солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисобот, шунингдек унинг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотлар

Ҳисобга олиш ҳужжатлари, ТМҚ ва пул маблағлари ҳаракати, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборот

Тасдиқланган солиқ аудитини ўтказиш дастурига мувофиқ солиқ тўловчининг бутун фаолияти ва барча ҳужжатлари

6. Чекловлар

Текширув буйруққа мувофиқ ўтказилади

Текширув буйруққа ва тасдиқланган дастурга мувофиқ ўтказилади

Текширув буйруққа ва тасдиқланган дастурга мувофиқ ўтказилади. Солиқ органлари солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича бир мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас, бундан солиқ аудитини ўтказиш чоғида солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган ҳоллар мустасно. Янги ҳолатлар аниқланган тақдирда солиқ органи такрорий солиқ аудитини тайинлашга ҳақли

 

7. Текширув ўтказиш усуллари

Солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботни, унинг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш, ушбу маълумотларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги  

Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш чоғида солиқ органлари профилактика тадбирларини ва хронометраж кузатувларини амалга оширишга, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини текширишга ва солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказишга ҳақли .

Текширув ҳудудлар ва биноларни, шунингдек ҳужжатлар ва буюмларни кўздан кечиришни ўз ичига олади .

Текширувчилар текширилаётган шахсдан текширув учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли .

Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш текширувчининг асослантирилган қарори асосида амалга оширилади .

Текширувда гувоҳ , эксперт , мутахассис , таржимон иштирок этиши мумкин

Ҳудудлар ва биноларни, шунингдек ҳужжатлар ва буюмларни кўздан кечириш амалга оширилади .

Текширувчилар текширилаётган шахсдан текширув учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли .

Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш текширувчининг асослантирилган қарори асосида амалга оширилади .

Текширувда гувоҳ , эксперт , мутахассис , таржимон иштирок этиши мумкин

 

8. Қўшимча маълумотларни сўраб олиш имконияти  

Солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни сўраб олиши мумкин

Текширувчилар текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олишга ҳақли

9. Текширув ўтказиш муддатлари  

Солиқ органи томонидан солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақида талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади. Агар ўрганиш ва таҳлил қилиш якунларига кўра тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланмаган бўлса ҳам, у якунланган ҳисобланади. 

СКда камерал текширув ўтказиш муддатлари белгиланмаган. Одатда у 1–3 иш куни давом этади

Текширув 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади. Солиқ тўловчига ушбу текширув далолатномаси топширилган кун текширув муддатининг тугаши деб ҳисобланади .

Илгари қисқа муддатли солиқ текширувини ўтказиш муддати ҳам 10 иш кунидан ошмаган

Солиқ аудити 30 кундан ортиқ давом этиши мумкин эмас . Солиқ аудитини ўтказиш муддати 2 ойгача, алоҳида ҳолларда эса - 3 ойгача узайтирилиши мумкин. Солиқ аудитининг умумий муддати 6 ойдан ошиши мумкин эмас.

Солиқ аудитини ўтказиш муддати ўтказилган солиқ аудити тўғрисида далолатнома тузилган (имзоланган) кунда тугайди .

Илгари тафтиш ўтказишнинг аниқ муддатлари кўрсатилмаган

10. Текширув натижаларига кўра далолатнома, маълумотнома тузиш  

Тузилмайди

Текширув далолатномаси тузилади

Текширув далолатномаси тузилади. Солиқ аудити далолатномаси шаклини ва уни тузишга доир талабларни ДСҚ белгилайди

11. Текширув натижаларига кўра солиқ органининг хатти-ҳаракатлари  

Агар ўтказилган камерал солиқ текшируви якуни билан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган бўлса, солиқ органи солиқ тўловчига солиқ ҳисоботларига тузатишлар киритиш талабномасини юборади. ҚҚС суммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органлари ушбу суммани қоплаш тўғрисидаги қарор ёхуд уларни қоплашни рад этиш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисидаги асослантирилган қарор қабул қилади

Сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ёки буни рад этишни назарда тутувчи қарорни қабул қилади .

Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш қуйидагиларни қўллаган ҳолда амалга оширилади:

  • молиявий санкциялар ;
  • уларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларни МЖТКга мувофиқ маъмурий жазога тортиш.

Зарурат туғилганда айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилади

Солиқ аудити материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) қуйидагиларни назарда тутувчи қарорни қабул қилади:

  • солиқ аудити материаллари бўйича солиқлар ва пенялар қўшиб ҳисоблаш ёки буни рад этиш;
  • солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ёки буни рад этиш

Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш қуйидагиларни қўллаган ҳолда амалга оширилади:

  • молиявий санкциялар ;
  • уларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларни МЖТКга мувофиқ маъмурий жазога тортиш.

Зарурат туғилганда айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилади  

12. Текширув натижаларига кўра солиқ тўловчининг хатти-ҳаракатлари  

Солиқ тўловчи тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда тегишли солиқлар ва йиғимлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт

Аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбига иқрор бўлган тақдирда солиқ тўловчи қўшимча ҳисобланган солиқларни ва жарималарнинг барча турларини тўлайди.

Бунга рози бўлмаган тақдирда юқори турувчи солиқ органига шикоят билан мурожаат қилади

Илгари солиқ тўловчида танлаш имкони бўлган: у судга ёки юқори турувчи солиқ органига мурожаат қилиши мумкин эди

13. Текширув натижалари юзасидан низолашиш имконияти  

Солиқ тўловчи талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиш ҳуқуқига эга

Солиқ тўловчи текширув далолатномасида баён этилган фактларга, текширувчиларнинг хулосалари ҳамда таклифларига рози бўлмаган тақдирда, далолатномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида ёзма эътирозларини тақдим этишга ҳақли .

СК 158-м. мувофиқ, солиқ органида текширув материаллари кўриб чиқилади ва улар юзасидан низолашилади

14. Текширув натижаларига кўра санкциялар  

Қўлланмайди

Молиявий жарималар, маъмурий ва (ёки) жиноий санкциялар қўлланади.

 Илгари текширувларнинг айрим турлари (хронометраж, экспресс-ўрганиш) бўйича санкциялар қўлланмаган

Молиявий жарималар, маъмурий ва (ёки) жиноий санкциялар қўлланади

15. Пеня

Тегишли пеняларнинг суммаси тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларидан ташқари ва солиқни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар тўланади

 

16. Солиқ органларининг бошқа хатти-ҳаракатлари

Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (ш.ж. аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли

Солиқ текширувини ўтказиш чоғида текширилаётган шахсларга ёки уларнинг эгалигида, фойдаланишида ёхуд тасарруфида бўлган мол-мулкка ғайриқонуний ҳаракатлар орқали зарар етказилишига йўл қўйилмайди. Солиқ органларининг ғайриқонуний қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари орқали текширилаётган шахсларга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим

 

17. Текширувларга доир қонуности ҳужжатлар  

Айни пайтда ҳужжат ишлаб чиқиш босқичида турибди. Масъул идора – ДСҚ