“Раҳбарият ҳақида маълумот” мезони бўйича «Юқори хавфли тоифа» даражасини қандай тўғрилаш мумкин

preview

“Менинг   ҳолатимни текшириш” сервиси "Ягона миллий меҳнат тизими" ИДАК тизимида “Раҳбар ёки молиявий бошқарув вазифасини бажарувчининг шахси тасдиқланмади” мезони бўйича корхонани хавфнинг юқори даражаси мавжуд солиқ тўловчилар жумласига киритди.  Қандай қилиб салбий баҳони ижобийга айлантиришни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори Ҳуршид Бозоров тушунтирди.

 

- - “Мазкур мезон бўйича сервис солиқ тўловчини олдинги даврлар учун ЯММТ тизими маълумотлари, солиқ органларида мавжуд ҳисоб маълумотлари ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоблари маълумотлари асосида баҳолайди.

«Юқори хавфли тоифа» баҳосини олмаслик учун:

  • ЯММТ тизимига амалдаги раҳбар ва молиявий бошқарувчи вазифасини бажарувчи шахс тўғрисида маълумотни киритинг. Баъзан, корхонада бу вазифаларни бажарувчи ходим ўзгарган бўлади, маълумотлар эса ЯММТ тизимига у ёки бу сабабларга кўра киритилмайди;
  • ҳисоб маълумотларига амалдаги раҳбар ва бухгалтер тўғрисида маълумот киритилганлигига ишонч ҳосил қилинг;
  • уларга иш ҳақи ҳисобланг ва тўланг ҳамда СКга мувофиқ солиқларни ушлаб қолинг;
  • меҳнат шартномасини (қўшимча келишувни) ЯММТ тизимида рўйхатдан ўтказишда, ҳисоб маълумотлари ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тоширишда ходимларнинг шахсга доир маълумотларида (Ф.И.Ш., лавозими, ЖШШИР (жисмоний шахснинг СТИРи) ва бошқа маълумотлар) хатога йўл қўйманг. Мазкур маълумотлар ҳам ЯММТ тизимида, ҳам ҳисоб маълумотларида, ҳам ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида мос келиши, шунингдек, бирламчи ҳужжатлар маълумотларига мувофиқ бўлиши лозим (паспорт (Id карта), меҳнат шартномаси ва ҳ.к.).

Таҳлика-таҳлил тизими баҳони исталганига ўзгартириши учун:

1. ЯММТда аниқланган камчиликларни бартараф этинг – меҳнат шартномалари, уларга қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказинг, кўрсатилган нотўғри маълумотларни тўғрилаб қўйинг. Зарур ҳолларда «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАКга хизмат кўрсатиш дирекциясига ёрдам сўраб мурожаат қилинг.

2. Шахсий кабинет орқали корхонанинг ҳисоб маълумотларини текширинг ва зарурат бўлса шахсий кабинет орқали 8-сон шаклни юборган ҳолда уларга тузатиш киритинг.

3. ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича топширилган ҳисоб-китоблардаги ноаниқликларни уларни қайта топширган ҳолда бартараф этинг.

4. “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси интерфейсида “Янгилаш” тугмасига босинг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади