Солиқ текширувлари ва солиқ хавфи тўғрисида иккита янги низом тасдиқланди

preview

Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан:

  • Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисидаги низом. Ҳужжат солиқ хавфини таҳлил қилиш ва даражасини аниқлаш, солиқ тўловчиларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартибини белгилайди;
  • Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (таҳририят изоҳи: камерал, сайёр солиқ текширувлари, солиқ аудити). Илгари мазкур текширув турлари тўғрисидаги низомлар ДСҚ буйруқлари билан тасдиқланган.

Белгиланишича, солиқ органлари жисмоний шахслардан НКТни қўллаш билан боғлиқ солиқ қонунчилиги бузилишига оид (касса чекини бермаслик, терминал орқали тўловни қабул қилишни рад этиш ва ҳ.к.) видеоёзувларни олганда, назорат хариди орқали сотиб олиш амалга оширилмайди.

Чакана савдо билан шуғулланадиган субъектлар энди ўзларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан СТИРни харидорлар танишишлари учун қулай жойларда жойлаштиришлари шарт.

Шунингдек, ЭҲФнинг тасдиқланган шаклларига ўзгартиришлар киритилди. Уларда МХИК ва товарлар/хизматлар штрих-кодлари учун иккита устун пайдо бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу устунлар тажриба тартибида 2020 йил декабрда жорий этилган.

Хабарнинг аслини бу ерда ўқинг.

Янгиликларнинг батафсил шарҳи - buxgalter.uz нинг яқин вақтдаги материалларида.