Бухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим?

preview

Солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотларининг ўзгариши – катта меҳнат талаб қиладиган ва кўп вақтни оладиган жараён. Солиқчилар бу масалада яқин орада ҳаммаси анча содда ва қулай бўлади, деб ваъда беришмоқда. Ишларнинг жорий ҳолатини ва бўладиган ўзгаришларни оддий мисолда кўриб чиқамиз: бухгалтернинг солиқ тўловчининг шахсий кабинетига келиб тушган талабномалар ва хабарнома-хатлар тўғрисидаги ахборот билан SMSлар келадиган телефон рақами ўзгаради.

Бугунги кунда   директор ёки бош бухгалтернинг SMS-хабарномалар ёки бошқа солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари келадиган телефон рақамини ўзгартириш учун махсус шаклни тўлдириш ва юридик шахс рўйхатга олинган жой бўйича солиқ инспекциясига олиб бориш лозим.

Масалани солиқ органига ташриф буюрмасдан ҳал қилишни уддалаган баъзи бухгалтерлар тажрибалари билан ўртоқлашадилар. Улар тўлдирилган ва юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган шаклни юридик шахснинг шахсий кабинетидаги “Солиқ органларига мурожаат юбориш” сервиси ёрдамида юборишган.

Бироқ бу усул ҳар доим ҳам солиқ органлари ходимлари билан шахсан боғланиш заруратини истисно қилмайди. Ишнинг хотимасидан ташвишланаётган бухгалтер хат кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ва айнан керакли ходимга келиб тушганлигига ишонч ҳосил қилиш учун инспекцияга камида бир марта қўнғироқ қилади.

Иккала вариант ҳам фақатгина телефон рақами ўзгариши сабабли мазкур шаклнинг барча 16 та графасини тўлдириш заруратини истисно қилмайди. Маълумотларда хато қилмаслик учун бухгалтерга киритилаётган маълумотларнинг биринчи манбаси ҳисобланган ҳужжатларни кўтаришига тўғри келади.

Бу – бугун ҳали ҳам қўлда тўлдиришга тўғри келаётган ягона шакл.

Қуйидаги заруриятни истисно қилиш учун бу жараённи қайта кўриб чиқиш вақти келди:

  • бухгалтернинг солиқ инспекциясига ташрифи;
  • бухгалтернинг солиқ инспекциясига қўнғироқ қилиши;
  • шаклга ўзгармаётган маълумотларни киритиш.

Биз Давлат солиқ қўмитасининг Рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи Олимжон ДАВИРОВдан вазиятни шарҳлаб беришни илтимос қилдик. Унинг сўзларига кўра, мутахассислар бу масалани ҳал қилиш билаш шуғулланишмоқда ва ҳатто ҳозирча тест режимида ишлаётган дастурий модулни ишлаб чиқишган:

- Солиқ тўловчилар шахсий компьютер ёки смартфон ёрдамида офисдан ёки уйдан чимасдан, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ўз ҳисоб маълумотларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишлари мумкин бўлади. Бунинг учун бухгалтерга фақат ЭРИ талаб қилинади. Бугун биз мазкур дастурий таъминотни синаб кўраяпмиз. Унинг ёрдамида нафақат бош бухгалтернинг уяли алоқа телефони рақамини, балки зарурат бўлганда солиқ тўловчининг бошқа ҳисоб маълумотларини ҳам ўзгартириш мумкин бўлади.

Ушбу дастурий ечим ишга туширилгандан кейин биз қўшимча ахборот ва йўриқномаларни юридик шахсларнинг шахсий кабинети орқали жўнатамиз.

  Олег ГАЕВОЙ