Етказиб берувчи ёки харидорнинг реквизитлари ўзгарса, E-контрактга ўзгартиришлар қандай киритилади

preview

Амалиётда кичик корхона бухгалтерлари нафақат бухгалтерия ҳужжатларини, балки ТИФ контрактларига оид ҳужжатларни ҳам тўлдириши зарур бўлади. Бунинг учун E-контракт дастурида ишлаш кўникмаларини мунтазам ошириб боришга тўғри керак. Айнан buxgalter.uz  учун ТИФ бўйича мутахассис Динара КИЛЬКЕЕВА ўз тажрибалари билан ўртоқлашди ва айрим вазиятларни тушунтириб ўтди.

1-вазият. Етказиб берувчи хорижий ҳамкорнинг реквизитлари ўзгарди

Хорижий ҳамкорингиз хизмат кўрсатувчи банкини ёки бирор-бир бошқа реквизитларини ўзгартирди, мазкур ҳолатда қўшимча битим тузилади. Кейин уни Е-Контракт дастурида рўйхатдан ўтказиш лозим.

Бунинг учун:

  • аввал рўйхатдан ўтказилган контрактга кириш керак;
  • «Қўшимча битим/Спецификациялаш» қўшимча варағига ўтиш ва «Қўшимча битим» тузиш лозим.

Натижада қуйидаги кўринишдаги дарча очилади:

Очилган дарчада 4-«Қўшимча битим предмети» банди тўлдирилади. Сўнгра «Контрактнинг таҳрир учун ҳошиялари» чап устунида тузатиш/ўзгартириш киритилиши лозим бўлган бандларини танлаб оламиз ва уларнинг ёнига белги қўямиз. Курсор ёрдамида уни «Танланган сатрлар ва уларнинг янги қийматлари» ўнг устунига олиб ўтамиз.

Ўтказилгандан кейин қуйидагича бўлади:

«Танланган сатрлар ва уларнинг янги қийматлари» ўнг устунига «Янги қийматлар» графаси бўйича янги маълумотларни киритиш лозим. Кейин «Контрактга ўзгартириш киритиш» дарчасини босамиз. Бунда кейинги «Тайёр» дарчаси очилади. Бу ерда «Ок» тугмаси босилади ва дастур автоматик равишда сизни контрактнинг асосий варағига олиб ўтади.

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими

Киритилган маълумотларни текшириб кўринг. Ҳаммаси тўғри киритилган бўлса, «Қўшимча битим/Спецификациялаш» қўшимча варағига қайтиш, «ТСОЯЭАТ учун электрон нусхани шакллантириш» тугмасини босиш ва уни рўйхатдан ўтказиш учун my.gov.uz орқали юбориш лозим. «Муваффақиятли амалга оширилди» жавоби олинганидан кейин «Қўшимча битим»га қайтиш ва «ТСОЯЭАТга қабул қилиш» бандига белги қўйиш керак.

Шу йўсинда, ўзгартиришларингиз рўйхатдан ўтказилади ва контрактга киритилади.

2-вазият. Хизмат кўрсатувчи банкингизнинг реквизитлари ўзгарди

Корхонангиз (харидор – контракт сақловчиси), масалан, хизмат кўрсатувчи банкни ёки бирор-бир бошқа реквизитларини ўзгартирган тақдирда, янгидан қўшимча битим тузилади. Кейин уни Е-контракт дастурида, фақат энди харидор/контракт сақловчиси позициясида рўйхатдан ўтказилади.

Бунинг учун аввал рўйхатдан ўтказилган контрактга кириш, «Қўшимча битим/Спецификациялаш» қўшимча варағига ўтиш ва «Қўшимча битим» тузиш лозим.

Эътибор беринг
Фақат банк реквизитларингиз ўзгарадиган бўлса, 4-«Қўшимча битим предмети» бандини тўлдириш лозим, «Контрактнинг таҳрир учун ҳошиялари» чап устунида ҳеч нима танланмайди.

Кейин «Қўшимча битим»ни  рўйхатдан ўтказишга жўнатинг. Рўйхатдан ўтказиш муваффақиятли амалга оширилганидан кейин Е-контракт дастурига қайтинг ва «Контрактнинг бошқа ҳужжатлари» қўшимча варағига ўтинг. «Ташкил қилиш» тугмаси ёрдамида «Контрактни бошқа банкка (товар-хом ашё биржасига) ўтказиш» бандини танлаш лозим. Сизда қуйидаги кўринишдаги дарча очилади:

Ушбу дарчада – 1-бандга «1» рақами қўйилади, бу «Бошқа банкка» деганини англатади, янги банкнинг «МФО» 3-банди тўлдирилади. Бунда сизда ҳосил бўлган шакл қуйидаги кўринишда бўлади:

 

Киритилган маълумотларни сақлаб қўйишни унутманг!

Кейин «ТСОЯЭАТ учун электрон нусхасини шакллантириш» тугмасини босинг. «Муваффақиятли амалга оширилди» жавоби олингандан сўнг:

  • контрактни дастлаб рўйхатдан ўтказган банк билан боғланиб, уни ҳисобдан чиқаришни ва янги банкка ўтказишни сўраш лозим;
  • янги банк билан боғланиб, уларга контрактнинг ИДНни маълум қилиш ва уни ҳисобга қўйишни сўраш лозим. Бунда банк сизга контрактнинг янги ИДНни маълум қилади.

Кейин «Контрактни бошқа банкка (товар-хом ашё биржасига) ўтказиш» қўшимча варағида «Янги ИДН киритиш» тугмасини босиб, 1-«Банк СТИР» бандини ҳамда 6-«Контрактнинг рўйхат рақами» бандини ўзгартириш» лозим. Кейин «Сақлаш» тугмасини босинг. Қуйидаги кўриниш ҳосил бўлиши лозим:

Қуйидаги бандлар, масалан:

  • контракт эгасининг манзили;
  • саноат зонасига мансублиги коди;
  • контракт эгасининг соҳа коди;
  • контракт эгасининг номи ўзгартирилганда,

«Контрактнинг таҳрир учун ҳошиялари» чап устунида тузатиш/ўзгартириш киритилиши лозим бўлган банднинг номи танланиши ва ушбу банднинг номи ёнига белги қўйилиши лозим. Кейин уни курсор ёрдамида «Танланган сатрлар ва уларнинг янги қийматлари» ўнг устунига ўтказинг. «Танланган сатрлар ва уларнинг янги қийматлари» ўнг устунида «Янги қийматлар» графасига янги маълумотларни киритинг. «Контрактга ўзгартириш киритиш»ни босинг. Бунда «Тайёр» дарчаси пайдо бўлади, унда «Ок» тугмаси босилади.

Кейин дастур сизни автоматик равишда контрактнинг асосий варағига ўтказади, у ерда маълумотлар тўғри киритилганини текширишингиз мумкин.

Барча маълумотлар тўғри киритилган бўлса, «Қўшимча битим/Спецификациялаш» қўшимча варағига қайтинг, «ТСОЯЭАТ учун электрон нусхани шакллантириш» тугмасини босинг. Уни рўйхатдан ўтказиш учун my.gov.uz орқали юборинг. «Муваффақиятли амалга оширилди» жавоби олинганидан кейин «Қўшимча битим»га қайтинг ва «ТСОЯЭАТга қабул қилиш» бандига белги қўйинг.

Ҳаммаси тайёр! Ўзгартиришларингиз рўйхатдан ўтказилди ва E-контрактга киритилди.

Эътибор беринг
Корхонангизда карантин чора-тадбирлари сабабли ТИФ-контрактлар ва халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларни сўндириш борасида қийинчиликлар юзага келаётган бўлса, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига чекловлар амал қиладиган давр учун енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари келиб чиққанлиги ҳақида хабар қилишингиз ва вирусга қарши кураш тадбирлари олиб борилаётган пайтда тегишли сертификат олишингиз мумкин. Бу Президентнинг 19.03.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5969-сон Фармонида назарда тутилган.