Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.1996 й. 329-сон "Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида савдони янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.09.1996 й.
N 329
ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДА
САВДОНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Бозор инфраструктурасини янада такомиллаштириш ҳамда савдони эркинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларига 1-иловага мувофиқ рўйхатга кирувчи ўзлари ишлаб чиқарган товарларни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали етакчи товар биржаларида амалда бўлган талаблар ва нархларга мувофиқ фақат эркин алмаштириладиган валютага сотишга рухсат этилсин.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдоларида товарларни эркин йўналтириладиган валютага сотиш тартиби 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси бож чегараси орқали ўтадиган эркин алмаштириладиган валютага харид қилинган биржа товарларини ўтказиб юбориш ва уларга декларация тўлдириш тартиби 3-иловага мувофиқ.
3. Белгилаб қўйилсинки:
биржа ва ярмарка савдоларида маҳсулот ва товарларнинг барча турлари сотилиши мумкин, квоталаниши керак бўлган маҳсулот ва товарлар бундан мустасно;
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали пахта толасини сотишга Ўзбекистон Ресспубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан биржа савдолари учун белгиланган квоталар ҳажмида йўл қўйилади;
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали фақат омборларда мавжуд бўлган ҳамда Ўзбакистонда эътироф этилган мустақил халқаро ваколатли ташкилотлар томонидан берилган сертификатларга эга бўлган пахта толаси сотилади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Молия вазирлиги ва "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси билан биргаликда ҳар бир савдо олдидан етакчи товар биржаларида амалда бўлган котировкаларни ҳисобга олган ҳолда эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарларнинг бошланғич нархини тавсия этади.
4. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси зарур ҳолларда вужудга келаётган бозор конъюнктурасини ҳисобга олиб ўзларига ажратилган квоталар доирасида пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда сотсинлар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 сентябрдаги 375-сон қарори 1-бандининг 2-хатбоши ва қарорга 1-илова 1-банднинг 2-xатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 октябрдаги 499-сон қарори 1-бандининг 1-хатбоши ва 2-бандининг 1-хатбоши "қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 20 сентябрдаги
329-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси орқали фақат эркин
алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар
РЎЙХАТИ
т/р |
Товарнинг номи |
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди |
1. |
Мармар |
2515 |
2. |
Автобензин А-72, А-7б |
271000350 |
3. |
Дизель ёқилғиси, ёзлик |
271000690 |
4. |
И-20а индустриал мойи, МГ-8а гидравлика мойи, SАЕ-140 ферганод трансмиссия мойи (нигрол) |
271000990 |