2023 йилда ижара тўловининг қандай энг кам ставкаларидан фойдаланамиз

preview

Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикасида 2023 йил учун кўчмас давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди.

 

Ҳудудлар бўйича ҳокимлар қарорларини юклаб олиш мумкин:

 

Давлат мулкини ижарага беришнинг энг кам ставкаларидан бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловининг таянч ставкасини ҳисоблаб чиқариш учун формула бўйича фойдаланилади :

  • Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко), бунда:

Тс – бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс – бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;

Кз – ҳудудий зоналар коэффициенти;

Кқ – қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чордоқ, болохона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ – туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;

Ко – тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий магистрал йўллари бўйлаб жойлашган, магистрал йўлларига туташиш жойларида иккинчи даражали автотранспорт йўлларида жойлашган мол-мулк ва ҳоказо).

Коэффициентлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.

Манбага қаранг.

Шунингдек, сизга қуйидаги тавсиялар ва маслаҳатлар фойдали бўлади:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ul/publish/doc/text188082_2023_yilda_ijara_tulovining_qanday_eng_kam_stavkalaridan_foydalanamiz