Қачон умумий овқатланиш корхоналари ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтмасликлари мумкин

preview
Эътибор беринг
Материал Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони нормасига ҳавола билан тўлдирилди, унга асосан уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилган.

Солиқ даврида жами даромади 1 млрд сўмдан ошган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ошиш рўй берган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак . 2021 йилда умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектлари мажбурий тартибда ўтиш учун чегарани аниқлашда банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадларни ҳисобга олмайдилар .

Buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур нормани МВ Бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди.

2021 йил давомида умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш учун чегарани аниқлашда банк карталари ва контактсиз тўловларни қўллаган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадларни умумий даромадга киритмайдилар . Мазкур норма фақат мажбурий тартибда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш учун чегара даромадни аниқлашда фойдаланилади. Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда мазкур даромадлар жами даромаддан чиқариб ташланмайди.

Гап банк карталари ва контактсиз тўловларни қўллаган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлар хусусида бормоқда.

Жисмоний шахслардан контактсиз тўловларни қабул қилишда корхона тўлов терминалини қўллайди. Бунинг учун ундан пулни ечиб олиш учун пластик картадан тўғридан-тўғри фойдаланиш талаб этилмайди. Шунчаки қурилмани терминалнинг ёнида ушлаб туриш кифоя қилади. Агар карта техник қурилмага (масалан, смартфонга ёки бошқа “ақлли” гаджетга)  “боғланса”, картанинг ўзи жисмонан эгасининг уйида қолиши мумкин.

Вазият
ПФ-6098-сон Фармонни ҳисобга олган ҳолда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш учун даромад суммасини аниқлаш

 

Айланмадан солиқ тўловчи бўлган умумий овқатланиш кичик корхонасининг жами даромади 5 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан жисмоний шахсларнинг банк карталарини қўллаган ҳолда олингани - 4,5 млрд сўм.

Корхона 1 млрд сўм миқдоридаги чегарадан ошди ва кейинги ойдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак бўлган . Бироқ мазкур ҳолда унда ҚҚС ва фойда солиғига ўтиш учун чегарани аниқлашда преференция мавжуд. У ушбу мақсадларда банк карталари ва контактсиз тўловларни қўллаган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромад суммасини ҳисобга олмайди.

Даромаднинг қолган суммаси - 500 млн сўм (5,0 млрд сўм – 4,5 млрд сўм) мажбурий ўтиш учун чегарадан ошмаган, шу боис корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашда давом этиши мумкин.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси ўзгармайди, солиқни 5 млрд сўмдан тўлаш зарур.

Эътибор беринг!
ПФ-6098-сон Фармонда назарда тутилган норма фақат 2021 йил даромадларига нисбатан қўлланилади. 2020 йил якунлари бўйича жами даромади, жумладан банк карталари ва контактсиз тўловларни қўллаган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари 1 млрд сўмдан ошган умумий овқатланиш соҳасидаги кичик бизнес субъектлари 2021 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишлари керак .
Бухгалтер.уз эслатиб ўтади:

Қуйидагилар кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига киради:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар;

2) ходимларининг ўртача йиллик сони Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичида кўрсатилган миқдордан ошмаган ташкилотлар . Умумий овқатланиш корхоналари учун - 25 киши.

Умумий овқатланиш корхоналари учун кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаган ҳолда, уларни кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида 2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилган.

Эътибор беринг!
Ким айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли эканлиги ва ундан ташқари яна қандай солиқларни тўлаши ҳақида батафсил бу ерда ўтинг.