2022 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

2022 йил 5 июндан 25 июнга қадар май ойи учун солиқ ҳисоботи тақдим этилиши ва солиқлар тўланиши, шунингдек жорий йил июнь ойи учун бўнак тўловлари тўланиши лозим.

Сизга солиқлар бўйича етакчи экспертларнинг долзарб ва фойдали тавсияларига ҳаволалар берилган чек-варақларни таклиф этамиз:


5 июнь:

  • 2022 йил май ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
Тавсия қиламиз:
Кимлар ЖШДС тўлаши лозим.
  • 2022 йил май ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
5 июнь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 6 майга кўчирилади .


9 июнь

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2022 йил июнь ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг учинчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади

  • 2022 йил июнь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

 

10 июнь

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2022 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ушбу солиқни йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.  ;
Қуйидаги материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:
Юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ қандай ҳисобланади.
  • 2022 йил май ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2022 йил май ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .

14 июнь: 

  • 2022 йил май ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;
Кўрсатмалар сифатида қуйидагиларни тавсия қиламиз:
ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тартибда тўлдирилади.

 

15 июнь:

  • 2022 йил май ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни  .
  • 2022 йил июнь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .
  • 2022 йил май ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

 

20 июнь:

  • 2022 йил май ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини :

– 2022 йил июнь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2022 йилнинг II чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

  • 2022 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
  • 2022 йил май ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *.
  • 2022 йил май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2022 йил май ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

_______________________

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .


23 июнь
: 

  • 2022 йил июнь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *

________________

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

 

25 июнь: 

  • 2022 йил май ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Татьяна ЛИМАРЕВА, 

«Норма» компанияси эксперти.


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /uz/publish/doc/text181615_2022_yil_iyun_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi