Эслатма! Апрель ойи охиригача нималарни ёдда тутиш керак

preview

Buxgalter.uz ҳурматли бухгалтерларга ҳисобот саналари тўғрисида эслатиб ўтади: 

20 апрель:

  • 2020 йил март ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
ҚҚС ҳисоб-китоби ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2020 йил март ойи кўрсаткичлари бўйича тўлдирилади . ҚҚС шаклини тўлдиришнинг муайян жиҳатларини my.soliq.uz даги шаклга бириктирилган йўриқномада кўришингиз мумкин. 2020 йил март ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириш ҳақида бу ерда ўқинг.
  • 2020 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Бюджет ташкилотлари ва ННТлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади (2020 йил учун – йилда бир марта), бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади ва тўланади   .

2020 йилнинг I чораги учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириш ҳақида бу ерда ўқинг;

  • Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этишнинг сўнгги куни  Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотнома шакли my.soliq.uz да жойлаштирилган, шакл коди – 10201_11.

 

Эътибор беринг
Фойда солиғини тўловчилар томонидан 2020 йил II чорагидан бошлаб Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани мўлжал қилинган ҳажмдан келиб чиқиб – ўтган чорак якунлари бўйича ушбу тўловларни ҳисоблаб чиқариш талаблари бекор қилинган ҳолда тақдим этишга ҳақлидир. Ушбу ҳуқуқ суиистеъмол қилинган ҳолатлари аниқланган тақдирда, солиқ органлари тақдим этиладиган фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномаларга ўзгартириш киритишга ҳақли бўлади .

Бундай Маълумотномани қуйидаги жорий ҳисобот даврлари биринчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этиш лозим:

  • II чорак учун – 20 апрелдан кечиктирмай;
  • II чорак учун – 20 июлдн кечиктирмай;
  • IV чорак учун – 20 октябрдан кечиктирмай;
  • 2020 йил апрель ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

  • 2020 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни

Солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;

  • 2020 йил март ойида чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни .

ҚҚС ҳисоб-китоби ортиб бормайдиган якун билан – 2020 йил март ойи кўрсаткичлари бўйича тўлдиринг ;

  • 2020 йилнинг I чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни   ;
  • 2020 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни.

Солиқ суммаси норезидентга дивидендлар ва фоизлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади .

Солиқ солиш мақсадларида ҳисобланган дивидендларни ҳисобга олиш ҳақида бу ерда ўқинг.

23 апрель:

  • 2020 йил апрель ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

24 апрель:

  • 2020 йилнинг I чораги учун молияий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

* Қуйидагилар бундан мустасно:

  • чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
  • молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

Масофадан ишлаш даврида I чоракни қандай тўғри ёпиш ҳақида бу ерда ўқинг.

25 апрель:

  • 2020 йилнинг март ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
25 апрель дам олиш кунларига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни 27 апрелга кўчирилади  .

30 апрель: 

  • 2020 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни – жорий солиқ даврининг 1 майига қадар .

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ қуйидаги тартибда тўланади:

  • 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;
  • 2020 йилнинг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси ;
  • 2020 йил учун деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни .

 

Татьяна ЛИМАРЕВА